Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида бошланган BRD Nastase Tiriac Trophy халқаро турнирининг биринчи даврасида бразилиялик Томаз Белуччи билан баҳс юритиб, икки сет якунларига кўра 7:6, 7:6 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Энди Истомин чорак финал йўлланмаси учун Вашек Поспишил (Канада) ва Адриан Унгур (Руминия) ўртасидаги баҳс ғолиби билан кураш олиб боради.
Денис Истомин мазкур халқаро турнирнинг жуфтликлар мусобақасида ҳам иштирок этади. Мазкур мусобақада чехиялик Лукаш Росол билан баҳсларга киришадиган юртдошимиз биринчи даврада Лукаш Длоухи (Чехия) / Жонатан Маррей (Б.Британия) дуэти билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирнинг мукофот жамғармаси 485 760 еврони ташкил этади.
Изоҳ (0)