21 апрелга қадар «ВКонтакте» ижтимоий тармоғини бошқарган Павел Дуров ўзининг ишдан бўшатилгани ҳақидаги хабарни ОАВдан эшитган. У бу хусусда ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида маълум қилган.
«Янгиликларга қараганда, ўтган ҳафтадаги менинг очиқ рад жавобим натижасида, бугун мени ‘ВКонтакте’ ижтимоий тармоғи бош директори лавозимидан олиб ташлашди. Нима учундир акциядорларда буни ошкора амалга ошириш учун журъат топилмади; ўзимнинг сирли равишдан ишдан кетганимни ОАВдан билиб олдим», — деб ёзади у.
«Тармоқ директорлар кенгаши бугун ‘кутилмаганда’ менинг бош директорлик лавозимидан бўшамаслигим хусусидаги аризамни (улар буни қабул қилишган эди) гўёки ‘баъзи қоидаларга зид равишда ёзилган’ деб топди, шунинг учун ҳам мен автоматик тарзда ўз лавозимимдан олиб ташландим», — дея таъкидлади Дуров. Унинг айтишича, «ВКонтакте» тармоғи энди Игор Сечин ва Алишер Усмоновларнинг тўлиқ назоратига ўтади.
Дуров 3 апрель куни ўзининг ишдан бўшаш ҳақидаги аризаси ҳақида сўзлар экан экан, ариза 1 апрель ҳазили эканлигини эътироф этиб, ижтимоий тармоқда «Мени ҳақиқатдан ўз хоҳишимга биноан ишдан кетди, деб ҳисоблаган барчани ўтган байрам билан қутлайман», — деб ёзган.
2014 йилнинг 24 январида маълум бўлишича, Дуров ўз акцияларини «Мегафон» бош директори, ЮТV холдинги эгаларидан бири Иван Тавринга сотиб юборган. Бундан сал аввал эса «ВКонтакте» тармоғи вице-президенти Иля Перекопский ва унинг акаси — компаниянинг молиявий директори лавозимида ишлаган Игор ишдан кетган эди.
Изоҳ (0)