Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва Россиянинг «Рубин» клуби футболчиси Бобур Давлатовга Англия футбол ассоциацияси (AFA) Англия терма жамоаси сафида майдонга тушиш учун инглиз клубларидан бирига ўтиш ва майдонга тушиш ҳақида расмий таклиф билдирди. Бу ҳақда Championat.asia интернет-нашри хабар бермоқда.
«Агар Бобур Давлатов айни вақтда Англия клубларидан бирига ўца, у Англия фуқоролигини қабул қилиши шарт бўлади. Ундан сўнг Давлатов келажакда терма жамоа учун майдонга тушишни истаса биринчи навбатда Англия варианти кўриб чиқилади. AFAнинг ушбу таклифини Давлатовлар оиласи қабул қилмаган», — деб ёзади «Кун».
Эслатиб ўтамиз, Бобур Давлатов 1996 йилнинг 1 март куни таваллуд топган. FIFA регламенти бўйича 18 ёшгача бўлган футболчилар икки томоннинг розилиги билан ўз терма жамоаларини ўзгартириш ҳуқуқига эга. Давлатов эса айнан 18 ёшга тўлгунича берилган таклифга рад жавобини берган.
Маълумот учун: Бобур Давлатов 1994 йилда туғилган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида 2011 йили Мексикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этиб, чорак финалга қадар етиб борган. Ҳозирги вақтда Давлатов 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси етакчиларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)