Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида яна бир юртдошимиз Маҳмуд Ғоипов (-64 кг) биринчи босқичда ғалаба қозониб, ғолиблик учун курашни давом эттирмоқда. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Грузиялик Нукри Адамиага қарши жанг олиб борган ўзбек боксчиси яққол устунлик билан зафар қучди. Энди Маҳмуд Ғоипов 1/16 финал босқичида канадалик Закари Ридгевелл билан баҳс юритади.
Бугунга келиб ҳамюртларимиздан Сулаймон Латипов, Абдулҳай Шораҳматов, Шукуржон Раҳимов, Иқболжон Холдоров, Маҳмуд Ғоипов, Бектемир Мелиқўзиев, Козимбек Мардонов биринчи босқичдан муваффақиятли ўтиб, ғолиблик учун курашни давом эттирмоқда.