• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда тадбиркорликни рўйхатга олишни соддалаштиришга қаратилган қарор қабул қилинди

    Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 15 апрель куни «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорни имзолади. Қарор матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

    Оқсарой. Фото: ouzbekistan.fr

    Оқсарой. Фото: ouzbekistan.fr

    Қарор Президентнинг 2014 йил 7 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ҳамда лицензиялашни ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни бериш механизмларини янада соддалаштириш ва арзонлаштириш, шунингдек, тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш мақсадида қабул қилинди.

    Унга кўра, Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг таклифларига асосан 2014 йил 1 июндан бошлаб, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензияланадиган фаолиятнинг ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларнинг алоҳида турлари бекор қилиниши, фаолиятнинг лицензияланадиган турларини ва рухсат этиш характерига эга тартиботларни расмийлаштиришнинг муддатлари ва йиғимлари миқдорлари қисқартирилиши, шунингдек, рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни ва лицензияларни олиш тартиботларини янада қисқартириш ва соддалаштириш тўғрисидаги таклифлар қабул қилиниши лозим.

    Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси лицензия ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни бериш бўйича ваколатли органлар, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан биргаликда 2015 йил 1 январгача бўлган муддатда фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашда «бир дарча» тамойилини қонун ҳужжатлари даражасида жорий этиш таъминланиши, тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензия келишувлари шартларини бажариш бўйича даврий ҳисоботларни электрон шаклда тақдим этиб бориш учун дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш 2014 йилнинг охиригача тамомланиши зарур.

    Қарорда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятнинг лицензияланадиган турларини ва рухсат этиш тартиботларини расмийлаштиришни электрон шаклга ўтказиш, шунингдек, давлат органларининг тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро электрон ҳамкорлигини жорий этиш самарадорлигини баҳолаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ишларни мувофиқлаштириш ва тизимли мониторинг қилиши, Марказий банк, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2014 йилнинг охиригача Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди порталини электрон тўлов тизимлари ва коммунал хизматларнинг биллинг тизимлари билан бирлаштириш йўли орқали мазкур портални такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, бунда тадбиркорлик субъектларига ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, реал вақт режимида ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисида хабар бериш бўйича хизматлар кўрсатиш имкониятлари назарда тутиш, шунингдек, манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тадбиркорлик субъектларига 2013—2020 йиллар даврида Ўзбекистоннинг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастури доирасида ишлаб чиқилаётган ахборот тизимларидан бепул фойдаланиш имконияти яратиш кераклиги белгиланган.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда 2014 йил 1 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида молия, солиқ, статистика ва бошқа турдаги ҳисоботларни интерактив расмийлаштириш ва тақдим этиш; солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни, коммунал тўловларни, лицензия ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатлар бўйича кўриб чиқишда ва уларни олишда тўланадиган йиғимларни ва давлат божларини Интернет-банкинг тизими орқали тўлаш ҳамда маълумотномалар олиш ва бошқа интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш имконини берадиган махсус «тадбиркорлик субъектининг кабинети»ни ишга тушириши лозим.

    Бундан ташқари, 2014 йил 1 июндан бошлаб, тадбиркорлик субъектларига «бир дарча» тамойили бўйича электрон шаклда тадбиркорлик субъектларининг уларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритишга доир талабномаларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этиш; миллий валютада бир йилгача бўлган муддатга кредит олишга доир ҳужжатларни хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига топшириш ҳуқуқини берадиган тартиб ўрнатилиши белгиланган.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашиш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча қоғозбозликка йўл қўйиш ҳолатлари учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтиришни назарда тутган ҳолда қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни икки ой муддатда белгиланган тартибда киритиши зарур.

    Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича қабул қилинаётган ме’ёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни кенг ёритиш юзасидан ҳар бир ҳудудда тадбирлар ўтказилиши тайинланган.

    Иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда рухсат этиш характерига эга ҳужжатлар ва лицензияларни бериш тартиботларини белгилайдиган ме’ёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга 2014 йил 1 июнгача тегишли ўзгартишлар киритилиши лозим.

    Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклатилган.

    16.04.2014, 10:23   Изоҳ (0)   6768
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухородаги юз йиллик тарихга эга тош кўприк реконструкция қилинди

    16.04.2014, 10:06

    Ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари ёрдамида катта пулли ҳамён ўз эгасини топди

    15.04.2014, 13:12

    Тошкентда 26 ва 13-трамвай ўзаро тўқнашиб кетди

    15.04.2014, 12:12

    Ўзбекистондаги биометрик паспортларда камчилик борлиги ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

    15.04.2014, 11:58

    Ўзбекистонда суғурта уруғлик фонди ташкил этилади

    15.04.2014, 10:08

    Тошкентдаги Турин политехника университетига қабул квотаси ўзгармади

    15.04.2014, 09:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Сенати комитети Украинага 500 млн доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

    Дунё | 12 июл, 11:05

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.