Россиянинг таниқли хонандаси София Ротару июнь ойида Тошкентда концерт бериши ҳақидаги хабар рад этилди. Бу ҳақда «Сайёд» нашри маълум қилди.
«Сайёд»нинг ёзишича, София Ротару Тошкентда концерт бериши ҳақида реклама афишалари пайдо бўлганидан сўнг, фойдаланувчилардан бири бу хабарни аниқлаштириш ниятида хонанданинг маъмурлари билан боғланган. Хонанда вакили бу хабарни инкор этиб, фирибгарлар хатти-ҳаракатларидан кафолатланмаганлиги ва улар билан курашиш мушкуллигини билдирган.
«Сайёд» нашри мазкур ҳолат юзасидан «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси билан боғланганида София Ротарунинг Тошкентдаги концертига рухсатнома берилгани ва бунга асос сифатида София Ротарунинг маъмурлари билан шартнома мавжудлигини келтирган.«Ўзбекнаво» берган маълумотга кўра, улар 4 март куни «Рефлекс мюзик продакшн» деган фирма ва унинг директори Голдман билан шартнома тузган. Бироқ суриштирилганда Россияда бундай компания ёки фирма борлиги аниқланмаган.
Бу ҳолатга жавобан «Сайёд» София Ротару маъмурлари продюсерлар хатосини тўғрилаб, июнгача расман концерт ташкил қилишига умид билдирган.
Изоҳ (0)