Японияда сакура дарахти муддатидан олти йил илгари гуллади. У узоқ вақт космосда бўлиб келган данакдан ўстирилган эди, деб ёзади The Japan Times.
Сакура данаги саккиз йил давомида Халқаро космик станция бортида бўлган. Бу давр мобайнида у Ер атрофида 4100 марта айланиб чиққан.
Фазодан қайтган данакни бундан тўрт йил аввал Гифу префектурасидаги буддистлар ибодатхонаси ҳудудига экишган эди. Жорий йилнинг апрелида сакуранинг бўйи тўрт метрга яқинлашиб қолди ва у кутилмаганда гуллади. Одатда бу жараён 10 йилга яқин вақт талаб этар эди.
«Бу дарахтнинг данакларидан ҳеч қачон ниҳол униб чиқмаган. Биз жуда хурсандмиз, чунки бу жуда қадимий дарахт, у салкам 1250 ёшда», – дейди ибодатхона руҳонийларидан бири.
Изоҳ (0)