Япониянинг Кумамото префектураси ҳокимияти 110 мингдан ошиқ товуқни йўқ қилмоқчи. Бунга маҳаллий фермалардан бирида парранда гриппи аниқланганлиги сабаб бўлди, деб ёзади «ИТАР-ТАСС».
Хавфли вирус Тараги посёлкасидаги парранда фермасида учраган. Ферма ходимлари у ерда 270 дан ошиқ товуқ ўлганлигини аниқлашган. Ветеринар текширувининг кўрсатишича, улар парранда гриппидан ўлган.
Шу сабабли префектура ҳокимияти ферма атрофида уч километрлик карантин ҳудуди ташкил этган. У ердан ҳар қандай маҳсулот олиб чиқиш тақиқланган.
Японияда парранда гриппи аниқланиши йил бошидан буён учраган биринчи ҳолатдир.
Изоҳ (0)