Россия Федерацияси Ғарб давлатларининг санкцияларига жавобан уларга нисбатан иқтисодий санкциялар қўлламоқчи эмас. Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари Игорь Шувалов маълумот берди, деб ёзади «РИА Новости».
Бош вазир ўринбосарининг айтишича, РФ ўзининг доимги маҳсулотларини халқаро бозорларга етказиб беришни тўхтатмайди.
Шунингдек, Шувалов Россияга нисбатан санкциялар қўллаш билан унинг ташқи сиёсатини ўзгартириб бўлмаслигини айтган. «Ҳеч қандай таҳдид на президент Путинни, на бошқа сиёсий кучларни худди АҚШ, Германия ёки бошқа ҳамкорлар истагандек ҳаракат қилишга мажбур эта олмайди», – дейди у.
Шу билан бирга, бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Россия айрим жавоб чораларини кўриши мумкин, аммо улар ҳамкорларга иқтисодий зиён етказишга қаратилган бўлмайди. Шуваловнинг қўшимча қилишича, Россия ҳукумати ва президенти ўзларига нисбатан жорий этилган санкцияларга жавобан «қандай қилсак уларга оғриқлироқ жавоб қайтара оламиз», дея бош қотиришмайди.
Изоҳ (0)