Асосан қидирувга мосланган Google компанияси ўзининг хариталар хизматини янгилади. Унда Қрим республикаси энди Россия Федерацияси ҳудуди сифатида кўринмоқда, деб ёзади «ИТАР-ТАСС».
Ҳозирда maps.google.ru ҳамда maps.google.com’да Қрим ва Украина орасида чегара чизиғи мавжуд, Қрим билан Россия орасида эса у йўқ.
Google’нинг Россиядаги офиси вакили Светлана Анурова бу ўзгаришларни тасдиқлади, дейди «ИТАР-ТАСС». Унинг айтишича, «Google хариталари жамоаси муаммоли ҳудудлар ва объектларни холисона акс эттириш учун имкон қадар ҳамма ишни қилади».
Аввалроқ Россиянинг йирик интернет-компаниялари – Mail.ru Group ва «Яндекс» ҳам ўз хариталарида Қрим республикасини ва Севастополь шаҳрини Россия Федерацияси таркибига қўшган эдилар. Аммо «Яндекс» шундай қилганки, ярим орол интернетга Россиядан кирган фойдаланувчилар учун Россия таркибида, Украинадан кирганлар учун эса Украинанинг таркибий қисми сифатида кўринади.
Изоҳ (0)