Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат жамоат хавфсизлиги вазири О Сон Хонни ўцочар қурол – огнемёт орқали ёндириб юборди. Бу ҳақда The Chosun Ilbo маълумотига таяниб Gazeta.ru сайти хабар бермоқда.
Жанубий Корея нашрининг ёзишича, қатл сабаби – О Сон Хон собиқ Давлат мудофаа қўмитаси раиси Чан Сон Тхекка ёрдам беришда айбланган. Маълумки, Ким Чен Иннинг поччаси бўлган Чан Сон Тхек 2013 йилнинг декабрида қатл этилган. Аввалроқ 200 нафар амалдор Чан Сон Тхекка содиқликда айбланиб отишга ҳукм қилинган эди.О Сон Хон билан бирга яна 10 нафар юқори мартабали амалдорлар ҳам қатл этилганлиги хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)