«Ўзбекистон» спорт мажмуасида футзал бўйича мамлакат чемпионати баҳслари ниҳоясига етди. Қаторасига уч маротаба Қаршининг «Дўстлик АИН» жамоасини доғда қолдирган «Локомотив» клуби мамлакат чемпиони деган номга сазовор бўлди. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар берди.
Шундай қилиб, «Дўстлик АИН» ва «Локомотив» ўртасидаги учрашув 1:7 ҳисобида темирйўлчилар фойдасига ҳал бўлди.