«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг «Тошкент—Симферопол—Тошкент» йўналиши бўйлаб 3 апрел кунига мўлжалланган ҲЙ—747/ҲЙ—748 рейслари бекор қилинди. Бу ҳақда авиакомпаниядаги манбаларга асосланиб «Газета.уз» хабар берди.
Маълумотларга қараганда, рейслар 16 март куни бўлиб ўтган референдум натижаларига кўра Россия таркибига қўшилган Қрим пойтахт аэропорти тузилмаларининг қайта ташкил этилиши ва Россия томонидан рухсат берилмаганлиги сабаб бекор қилинган.
Бунгача Ўзбекистон миллий авиакомпанияси ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари Тошкентдан Симферополга рейсларни амалга ошириб келаётган эди. Ушбу йўналиш бўйича кейинги рейслар ҳам бекор қилиниши ёки қилинмаслиги ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
Йўловчилар қайд этилган рейс чипталарини қўшимча тўловларсиз ва жарима тўламасдан яна брон қилиши ёки қайтариб бериши мумкин, деб ёзади «Кун» нашри.
Эслатиб ўтамиз, Украина авиацияси раҳбарияти томонидан тегишли рухсатноманинг берилмагани сабаб, «Ҳаво йўллари» 1 апрел куни «Тошкент—Киев—Тошкент» йўналиши бўйича ҲЙ—741/ҲЙ—742 рейсини бекор қилишга мажбур бўлган еди.
Изоҳ (0)