БМТ Хавфсизлик кенгаши Мьянмада зўравонлик ҳолатлари ортаётгани сабаб фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга чақирди. Хавфсизлик кенгашининг баёноти мамлакат шимоли-ғарбидаги Чин штатида қуролланиш кучайтирилгани тўғрисидаги хабарлардан сўнг эълон қилинган, деб хабар беради «Коммерсантъ».
«Хавфсизлик кенгаши аъзолари Мьянмада зўравонликнинг янада тарқалишидан қаттиқ хавотирда эканликларини билдирди. Улар зудлик билан зўравонликни тўхтатиш ва тинч аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга чақирди», — дейилади баёнотда.
Хавфсизлик кенгашидагиларнинг таъкидлашича, «сўнгги воқеалар роҳинжа қочқинлари ва мажбурий кўчирилганларнинг ихтиёрий, хавфсиз, муносиб ва барқарор қайтиши учун жиддий тўсиқларни келтириб чиқармоқда».
1 февраль куни Мьянма ҳарбийлар фуқаролик ҳукуматини сайловлардаги манипуляцияда айблади ва мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Шундан буён мамлакатда давлат тўнтаришига қарши норозилик намойишлари давом темоқда. Октябрь ойида БМТнинг Мьянма бўйича махсус вакили Кристин Шранер-Бургенер мамлактадаги вазият кенг кўламли ҳарбий можарони юзага келтириши мумкинлигини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, август ойида ҳокимият тепасига келган ҳарбийлар томонидан тузилган Мьянма Давлат маъмурий кенгаши мамлакатда вақтинчалик ҳукумат шакллантирилганини эълон қилганди. Ҳужжатда кўра, Мьянма Қуролли кучлари олий бош қўмондони, Давлат маъмурий кенгаши раиси Мин Аун Хлайн бош вазир лавозимини эгаллаган.