Юпқа хамир ва пишлоқдан тайёрланадиган грузинча хачапури ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.
Керакли маҳсулотлар:
- хамиртуруш — 1/2 чой қошиқ;
- сут — 150 мл;
- шакар — 1 ош қошиқ;
- ун — 250 грамм;
- туз — бир чимдим;
- ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ;
- Имеретин пишлоғи — 300 грамм;
- сариёғ — 2 ош қошиқ.
- Хамиртуруш сутнинг ярми, шакар ва 1 ош қошиқ ун билан аралаштирилади. Хамир ўралиб, 10 дақиқага илиқ жойда қолдирилади.
- Устидан ун, туз ва сутнинг қолган қисми қўшилиб, юмшоқ хамир қорилади.
- Ёғ қўшилиб, яхшилаб аралаштирилади. Сўнгра хамир думалоқ шаклга келтирилиб, сочиқ билан ўралади. 60—90 дақиқага илиқ жойда қолдирилади.
- Пишлоқ қирғичдан ўтказилиб, сариёғнинг ярми билан аралаштирилади. Печ олдиндан 200 даражага қиздирилади.
- Хамир 4—5 миллиметр қалинликда ёйилади ва икки хамир орасига пишлоқли начинка солинади. Хамир чети бир-бирига чимчилаб ёпиштирилади.
- Пергамент қоғоз солинган пишириқ варағига хачапурилар жойлаштирилади. Усти қизаргунга қадар 15—20 дақиқа давомида пиширилади. Тайёр бўлгач, юзасига сариёғ суртиб, дастурхонга тортилади.