Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Бунёдкор кўчасида Lacetti ҳамда эвакуатор автомобили иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар қилган.
ЙҲХББ берган дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йил 11 ноябрь куни соат 18:50 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидаги автомобиль кўприги устида 1998 йилда туғилган Л.А. бошқарувидаги Lacetti эҳтиётсизлик оқибатида қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган 1976 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Iveco махсус эвакуатори билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Lacetti ҳайдовчиси 22 ёшли Л.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ЙҲХББ ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига амал қилиш, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликни сўраган.