Қамчиқ довонида Mercedes Sprinter автомобили двигателидаги носозлик туфайли ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда ФВВ.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг 10 ноябрь куни тунда Тошкент—Ўш халқаро автомагистралининг 246-километрида пойтахт томон ҳаракатланаётган Mercedes Sprinter русумли автомобилда ёнғин содир бўлди.
Аниқланишича, ёнғин двигатель бўлинмасидан ёқилғи оқиши оқибатида келиб чиққан. ФВВнинг Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари зудлик билан воқеа жойига этиб келди. Ёнғинни бартараф этишга бир нечта махсус техника бирлиги жалб қилинди.
Ёнғин 3 дақиқа ичида бартараф этилди. Автомобиль ҳайдовчиси ўз вақтида машинадан чиқишга муваффақ бўлган. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум қилинган.
https://youtu.be/UOHuWPhrBFM
Аввалроқ Қамчиқ довонида Nexia Isuzu’га етиб олиши натижасида 2 киши ҳалок бўлгани, Damas ўзидан олдинги юк машинасига урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ҳамда Kia юк машинаси хандаққа тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.