Сирдарё вилояти ҳокимлиги инсонпарварлик ёрдамлари юбориладиган манзиллар ҳақидаги маълумотни эълон қилди.
Ҳокимлик хабарида қайд этилишича, тошқиндан жабрланганларга ёрдам бериш истагида бўлганлар хавсизлик ва санитария меъёрларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида инсонпарварлик ёрдамини қуйидаги манзилга юборишлари лозим:
- озиқ-овқат маҳсулотлари: Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Қурувчилар кўчаси, 1-уй. Тел: (97) 277 77 75, (90) 135 34 00;
- кийим ва бошқа рўзғор буюмлари: Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Н.Зокиров кўчаси, 1-уй. Тел: (91) 500 55 00, (99) 924 29 99;
- гигиена ва дори-дармон воситалари: Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, «Улуғобод» МФЙ. Тел: (90) 252 07 08, (98) 369 07 22. Мирзаобод тумани, Баҳор қишлоғи, 1. Тел: (91) 626 00 20, (91) 621 36 38;
- қурилиш материаллари: Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, «Мирзо Улуғбек» МФЙ, Чуқурсой. Тел: (91) 502 44 36, (94) 914 87 87.
Ҳокимлик Сирдарё аҳолисига кўрсатилаётган ҳамдардлик ва ёрдам учун барчага миннатдорчилик билдирган.
Аввалроқ Тошкентда сув тошқинидан жабр кўрган сирдарёликларга гуманитар ёрдам тўплаш маркази ташкил қилингани, ёрдам фақат юк ташиш машиналарида етказилиши хабар берилган эди. Сирдарё вилояти аҳолисига нафақат Тошкент шаҳридан, балки Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан ҳам ёрдам юклари юборилмоқда.
Хусусан, Қашқадарё ва Андижон вилоятларидан ҳам ёрдам юклари юборилган. Шунингдек, Фарғона водийсидан Сирдарё ва Бухорога кўмак карвонлари юборилгани ҳақида хабар берилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Сардобада сув тошқинидан жабр кўрганларга барча маҳсулотлар етказилгани ва уларда ҳозирча эҳтиёж йўқлигини билдирган.