Ҳозиргача 4 нафар фуқаронинг табиий офат оқибатида ҳалок бўлгани, 1 нафари бедарак йўқолгани аниқланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 5 май, сешанба куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
«Жумладан, аҳолини хабардор қилиш ва қутқарув ишларини олиб бориш жараёнида Миллий гвардиянинг 2 нафар ходимини кучли сув оқими олиб кетган. Улар ўз жонини фидо қилиб, юзлаб, минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолишди.
Ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ўзимнинг чуқур ҳамдардлигимни билдираман. Йигитларимизнинг жасорати барча касбдошлари ва ёшлар учун Ватанга, халқимизга содиқлик ва фидокорона хизмат қилишнинг намунаси бўлиб қолади», — деди Президент.