5 май, сешанба куни дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ниқоб таққан болакай граффити туширилган девор ёнида.Фото: ReutersШотландиялик регби устаси Алекс Крэйг Шотландиядаги фермасида машқ қилмоқда.Фото: ReutersГватемалада АҚШдан депортация қилинган 76 кишилик гуруҳ шаҳар ҳарбий ҳаво кучлари базасига олиб келинаётган вақтда автобус ойналаридан қўлларини силкитмоқда.Фото: Getty ImagesИндонезиянинг Жакарта шаҳрида харидорлар анъанавий бозорда харид қилмоқда.Фото: ReutersБухоро вилоятининг Олот туманида Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати томонидан қутқариб олинаётган фуқаролар.Фото: Telegram/«Потребитель Бухара плюс»Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида телеканал оператори бейсбол стадионида мухлислар трибунаси тарафдан ўтиб бормоқда. Профессионал лига ўйинлари аввалига мухлисларсиз, уларнинг суратлари ёпиштирилган трибуналар гувоҳлигида бошланади.Фото: AP PhotoРуанданинг Кигали шаҳрида ижтимоий масофани сақлаш учун оқ доира ичида ўтирган болакайлар.Фото: Getty ImagesМавзуга доир: Олимлар коронавирус номини ўзгартириш таклифини илгари сурдиЧехиянинг Прага шаҳридаги Карл кўприги устида рекламани тасвирга олиш жараёнида танаффус қилаётган моделлар.Фото: EPAДоминикан Республикасининг Санто-Доминго шаҳридаги Фрай Антонио де Монтесинос ҳайкалига ниқоб кийдириб кетилди.Фото: EPAФранциянинг Пуасси шаҳрида мамлакат раҳбари Эммануэль Макрон Пьер де Ронсар номидаги бошланғич мактабга ташрифи давомида болалар билан фикр алмашмоқда.Фото: EPAМавзуга доир: Францияда коронавирусга чалиниш бўйича дастлабки ҳолат январь охирида эмас, декабрь ойидаёқ юз бергани маълум бўлдиАйни пайтда ёпиқ бўлган Гонконгдаги Ocean Park боғида озиқа учун интилаётган пингвинлар.Фото: Getty ImagesШавкат Мирзиёев раислигида 5 май, сешанба куни карантин шароитини янада енгиллаштириш ва иқтисодий фаолиятни қайта тиклаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.Фото: Президент матбуот хизматиМавзуга доир: «Вазият ёмонлашса, карантин чораларини қайта тиклаймиз». Шавкат Мирзиёев карантин чекловларининг босқичма-босқич юмшатилиши ҳақидаАҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида тиббиёт ходималарига бағишлаб чизилган деворий сурат.Фото: RexМавзуга доир: АҚШда коронавирус қурбонлари сони 134 минг кишига етиши мумкинлиги прогноз қилиндиНью-Йоркда автобусларнинг тутқичларини дезинфекция қилаётган ходим.Фото: ReutersМавзуга доир: ЖССТ бош директори коронавирусга қарши энг самарали чоралардан бирини айтдиИталиянинг Венеция шаҳрида кичик бизнес соҳаси вакиллари томонидан уюштирилган митинг иштирокчилари Риальто кўприги ёнида тўхтаб, коронавирус туфайли вафот этган тиббиёт ходимларининг хотирасини ёд этмоқда.Фото: ReutersМавзуга доир: Карантиндан чиқаётган Италия — суратлардаБангладешнинг Дакка шаҳрида тақиқ қоидалари юмшатилгач, автомобиллар ва транспорт воситалари ҳаракати кўпайди.Фото: ReutersИталиянинг Неаполь шаҳрида намойишга чиққан дўкон эгаларидан бири бош вазир Жузеппе Контенинг сурати туширилган, кўзлари ўйилган ниқобни арқонга улаб ушлаб олган.Фото: ReutersИспаниянинг Барселона шаҳрида қариялар учун рухсат этилган вақтда ўриндиқларда газета ўқиб ўтирган одамлар.Фото: ReutersВьетнамнинг Ханой шаҳрида янги туғилган чақалоқ ҳимоя ниқобида вакцина олиб, шифохонани тарк этиш арафасида.Фото: ReutersАввалги кунларнинг фотогалереялари: Сирдарёда қутқарилаётган чорва моллари, майса устидаги шифокорлар, вино дўкони ёнида калтак еяётган эркак. 4 май суратлари Уйига қайта бошлаган сардобаликлар, устидан гул сочилган шифокорлар, сайрга чиққан испанлар. 3 май суратлари Эвакуация ҳудудига келган Мирзиёев, Рамазонни кутган Ғазо сектори, денгиз мушуги учун экскурсия. Ҳафта суратлари Сув ичида қолган Сардоба, ниқоблардан қилинган фреска, бош вазирга аталган совға. 1 май суратлари
Францияда коронавирусга чалиниш бўйича дастлабки ҳолат январь охирида эмас, декабрь ойидаёқ юз бергани маълум бўлди 05.05.2020, 21:28
Ғарб махсус хизматларида Хитой коронавирус ҳақидаги маълумотларни яширганлигига оид далиллар йўқлиги маълум бўлди 05.05.2020, 19:26
Россияда коронавирусга чалинганлар сони 155 минг кишидан ошди, 1451 нафар бемор вафот этди 05.05.2020, 18:34