7 июлнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Кун фотоси: Тўрақўрғонликлар даврасидаги Шавкат Мирзиёев. Ўзбекистон Президенти 7 июль куни Наманган вилоятига ташриф буюрди.
2. «Бемор вафот этган эмасди, у тирик бўлган». Қашқадарёлик Муҳаммаджон кондиционерли палатага ўтказилган, унга «аввалгидан яхши қарашмоқда».
3. Судьялар Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга ва ҳақиқатни қарор топтиришга қасамёд қилди. «Ҳар бир инсоннинг тақдирини ҳал этишда онгимизда — адолат, тилимизда — ҳақиқат, дилимизда эса поклик устувор бўлади».
4. Тошкент ахборот технологиялари университетида форма кийган «зайчиклар» қўлга тушди. 16 «зайчик» қопқонга тушган, баъзилари ҳарбий формани кийишга ҳам эришган.
5. Ислом Каримов номидаги стипендиянинг миқдори қанча? Ислом Каримов номидаги давлат стипендиясини олган талабаларга «Ислом Каримов давлат стипендиясининг соҳиби» гувоҳномаси топширилади.