Болгария 1 сентябрдан 24 сентябрга қадар Сурияга гуманитар юк етказиши лозим бўлган Россия самолётларини ўзининг ҳаво ҳудуди орқали ўтказишдан бош тортди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Болгария ташқи ишлар вазирлиги вакили бунинг сабабини изоҳлар экан, «самолётлардаги юк нима мақсад учун мўлжаллангани борасида шубҳа уйғониши учун етарлича маълумотга эгамиз», дея таъкидлаган.
Изоҳ (0)