McAfee компанияси асосчиси ва шу номли антивирус яратувчиси, америкалик дастурчи Жон Макафи АҚШ президентлиги учун «пойга»ларда иштирок этиш ниятини билдирди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» маҳаллий ОАВларга таяниб.
«Эртага ёрдамчиларим мени АҚШ президентлигига (сайловларда қатнашиш учун) номзод сифатида рўйхатга киритиш учун зарур ҳужжатларни топширади», — дея эълон қилди Макафи 7 сентябрь куни ОАВларга юборган электрон хатида.
У 10 сентябрь, пайшанба куни Fox News телеканали орқали Оқ уй учун курашга қўшилгани ҳақида расман эълон қилади.
Дастурчи ўз номзодини айнан қайси партиядан илгари суриши ҳозирча номаълум.