Тарихда биринчи маротаба саудиялик аёллар ҳаж мавсумида зиёратга келган аёлларга хизмат кўрсатиш учун ишга қабул қилинди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб портали.
Бугунги кунда Мадина шаҳрида 6 нафар аёл ишга қабул қилиниб, тез кунларда Маккада ҳам бир қанча айёллар ишга олиниши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, умумий ҳисобда Икки Муқаддас ҳарам хизмати учун 100 нафар аёлни ишга олиш режалаштирилган.