“Айрим мутасаддилар мазкур масалага жиддий эътибор қаратмаяпти. Назорат тадбирларимизда ҳақиқатда яратилмаган 900 минга яқин иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилгани, 78 та ҳолатда 12 миллиард сўмлик иш ҳақи талон-торож қилингани аниқланиб, қонуний чоралар кўрилди. Фуқароларга тўланмай қолган 11 миллиард сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди”, деди бош прокурор.
Фото: Сенат
Ниғматилла Йўлдошев берган маълумотга кўра, ўтган йили прокурорлар 29 мингдан зиёд тадбиркор ва инвесторларга турли муаммоларини ҳал қилишда ёрдам берган. Жумладан, 7 мингдан ортиқ янги корхона ташкил этилган, 8 мингтасининг фаолияти тикланган. Натижада 22 мингтага яқин янги иш ўринларни яратилган.“Тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ 22 мингта ҳолат аниқланиб, кескин чоралар кўрилди”, деди Бош прокуратура раҳбари.
Таъкидланишича, прокуратура органлари яширин иқтисодиётни қисқартирш борасида ҳам қатор вазифаларни бажарган. Масалан, ўтган йили 3 трлн 449 млрд сўмлик солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари фош этилиб, айбдор шахслар жавобгарлика тортилган. Бундан ташқари, хуфиёна фаолиятга имкон бераётган 100 га яқин омил бартараф қилинган.
“Кейинги беш йилда нархлар индекси 60 фоизга ошган бўлса-да, йирик солиқ тўловчи субектлар тоифасига киритиш мезонлари ўзгартирилмаган. Солиқ қўмитасининг йирик солиқ тўловчиларга бириктирилган ҳар бир масъулига 30 та субект тўғри келган. Бу эса тўлақонли назоратга имкон бермаган. Оқибатда йирик солиқ тўловчи субектларнинг қарийб 75 фоизи солиқларнинг бор-йўғи 5 фоизини тўлаб келган. Ҳукуматга киритган таклифларимиз инобатга олиниб, тегишли ҳужжатлар ўзгартирилди. Хусусан, реестрга киритиш мезони қарийб уч бараварга оширилди. Натижада назорати ҳудудий солиқ бошқармаларига ўтказилган 1300 та йирик солиқ тўловчининг ойлик тушумларига 200 млрд сўмдан ортиқ маблағ қўшимча тўланди”, деди Ниғматилла Йўлдошев.
Ўзбекистонда 2025 йилги мактаб битирувчиларининг олий таълимга кириш имтиҳонларида максимал баллни эгаллаш кўрсаткичи 5 баробарга ошди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бу йил битирувчилар давлат грантларини эгаллашда юқори натижа қайд этди: 619 нафар мактаб битирувчилари энг юқори 189 баллни қўлга киритди. Давлат гранти квотасининг 84,2 фоизини (29 881 нафар) жорий йил битирувчилари эгаллади. Бу кўрсаткич 7,2 фоизга ошди.Бош прокурорнинг айтишича, йил давомида 12 млрд сўмлик иш ҳақлари талон-торож қилингани аниқланган. Ҳолат юзасидан қонуний
чоралар кўрилган.
25 000 so‘m / ойига
Обуна сотиб олинг
Россиялик депутатлар ишламайдиган мигрант оилалар учун пуллик яшаш тартибини жорий этишни таклиф қилди.
1946 йил октябрь ойи бошларида Ньюренбергда узоқ вақт давом этган жараёндан сўнг халқаро суд нацистлар Германияси ташқи ишлар вазири Иохим фон Риббентропга ўлим жазоси беради. Орадан икки ҳафта ўтгач, ҳукм ижро этилади ва дипломат қатл этилади. Уни дорга осиб ўлдиришади. Ўшанда у 53 ёшда эди
Жонли
2025 йилнинг 4 сентябрь куни замонамизнинг энг машҳур америкалик R and B қўшиқчиси Бейонсе 44 ёшга тўлди.
Яхши янгиликлар:
Бизнесингизни биз билан ривожлантиринг
Дарё.уз да реклама берингИндивидуал ёндашув ва эксклюзив материаллар
Рекламаларсиз сайт мутолаасиОбуна бўлиш
25 000 сўм ойига