Тошкент
USD:

--

RUB:

--

EUR:

--

Яхши янгиликлар:

Ўзбекча
  • Ўзбекистон
    • Тошкент ш.
    • Қорақалпоғистон
    • Aндижон
    • Фарғона
    • Наманган
    • Самарқанд
    • Бухоро
    • Хоразм
    • Сурхондарё
    • Қашқадарё
    • Жиззах
    • Сирдарё
    • Тошкент вилояти
    • Навоий
    • Об-ҳаво
    • Меҳридарё
    • Бошқалар
  • Марказий Осиё
    • Қирғизистон
    • Қозоғистон
    • Туркманистон
    • Тожикистон
    • Афгонистон
  • Дунё
  • Пул
  • Маданият
    • Кино
    • Китоб
    • Мусиқа
    • Шоу-бизнес
      • Фарзанд
      • Гўзаллик
      • Карьера
      • Маслаҳатлар
      • Мода
      • Рецептлар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
  • Спорт
    • Футбол
    • UFC
    • Бокс
  • Лайфстайл
    • Аёллар саҳифаси
    • Технологиялар
    • Авто
    • Қўзиқорин
    • Саёҳат
    • Саломатлик
    • Таълим
      • Абитуриент
      • Инглиз тилини ўрганамиз!

Обуна нархи:

25 000 сўм /ой

Кабинет

News cover

“Ўтган йили аслида яратилмаган 900 минга яқин иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилган” — Ниғматилла Йўлдошев

2024-йилда Ўзбекистонда ҳақиқатда яратилмаган 900 минга яқин иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилган, ёлғон маълумот берилган. Бу ҳақда 5-сентябр куни ўтказилган Сенат мажлисида бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев маълум қилди.

Ниғматилла Йўлдошевнинг айтишича, ўтган йили мамлакатда камбағалликни қисқартириш бўйича бажарилган ишларда қатор камчиликлар аниқланган.

“Айрим мутасаддилар мазкур масалага жиддий эътибор қаратмаяпти. Назорат тадбирларимизда ҳақиқатда яратилмаган 900 минга яқин иш ўринлари ҳисоботларга қўшиб ёзилгани, 78 та ҳолатда 12 миллиард сўмлик иш ҳақи талон-торож қилингани аниқланиб, қонуний чоралар кўрилди. Фуқароларга тўланмай қолган 11 миллиард сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди”, деди бош прокурор.

Фото: Сенат 

Ниғматилла Йўлдошев берган маълумотга кўра, ўтган йили прокурорлар 29 мингдан зиёд тадбиркор ва инвесторларга турли муаммоларини ҳал қилишда ёрдам берган. Жумладан, 7 мингдан ортиқ янги корхона ташкил этилган, 8 мингтасининг фаолияти тикланган. Натижада 22 мингтага яқин янги иш ўринларни яратилган.

“Тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ 22 мингта ҳолат аниқланиб, кескин чоралар кўрилди”, деди Бош прокуратура раҳбари.

Таъкидланишича, прокуратура органлари яширин иқтисодиётни қисқартирш борасида ҳам қатор вазифаларни бажарган. Масалан, ўтган йили 3 трлн 449 млрд сўмлик солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари фош этилиб, айбдор шахслар жавобгарлика тортилган. Бундан ташқари, хуфиёна фаолиятга имкон бераётган 100 га яқин омил бартараф қилинган.

Фото: Сенат

“Кейинги беш йилда нархлар индекси 60 фоизга ошган бўлса-да, йирик солиқ тўловчи субектлар тоифасига киритиш мезонлари ўзгартирилмаган. Солиқ қўмитасининг йирик солиқ тўловчиларга бириктирилган ҳар бир масъулига 30 та субект тўғри келган. Бу эса тўлақонли назоратга имкон бермаган. Оқибатда йирик солиқ тўловчи субектларнинг қарийб 75 фоизи солиқларнинг бор-йўғи 5 фоизини тўлаб келган. Ҳукуматга киритган таклифларимиз инобатга олиниб, тегишли ҳужжатлар ўзгартирилди. Хусусан, реестрга киритиш мезони қарийб уч бараварга оширилди. Натижада назорати ҳудудий солиқ бошқармаларига ўтказилган 1300 та йирик солиқ тўловчининг ойлик тушумларига 200 млрд сўмдан ортиқ маблағ қўшимча тўланди”, деди Ниғматилла Йўлдошев.

Маълумот учун, 2024-йилда янги тажрибалар доирасида 3,3 миллион аҳоли доимий даромадга эга бўлгани хабар қилинганди. Хонадонларнинг ойлик даромади 7,5 миллион сўмдан 10,5 миллион сўмга ошгани билдирилган.
23:44 / 05.09.2025

News cover

Ўзбекистонда доллар курси яна 12 500 сўмдан ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 8 сентябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра:

  • доллар 83,63 сўмга кўтарилиб, 12 520,78 сўм бўлди;
  • евро 153,72 сўмга ошиб, 14 634,29 сўм бўлди;
  • рубл 0,36 сўмга кўтарилиб, 153,70 сўмни ташкил этди.

Бундан аввал доллар курси уч кунлик пастлашдан кейин кўтарилиб, 12 437,55 сўм бўлганди.

Ушбу валюта курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 25 августда қайд этилиб, 12 305,80 сўмни ташкил этганди. Доллар курсининг пастлашига турки берувчи бир қанча омиллар мавжуд. Улардан бири — бу экспорт тушумларининг, хусусан, олтин сотувининг кескин ўсиши ҳисобланади.

16:18 / 05.09.2025

News cover

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳам иссиқ об-ҳаво сақланиб туради

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Прогнозларга кўра, 6—7 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати кундузи 30-35 даража, баъзи жойларда 37 даражагача, кечаси ва эрталаб 17-22 даража бўлади.
6 сентябрь кунлари республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади. Ҳарорат 6—7 сентябрда 33-35 даража, кечалари 18-20 даража бўлади.

Сентябрь ойида ўртача ойлик ҳарорат меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлиши кутилмоқда. Ойнинг иккинчи ярмида айрим кунларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

15:47 / 05.09.2025

News cover

Водийда метан заправкалар 2 кунга газдан узилгани учун 2000 тонна бензин ажратилди

Фарғона водийси вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари ҳамда йирик истеъмолчиларнинг газ таъминотига вақтинча чеклов киритилгани сабаб уч вилоят учун 2 минг тонна бензин ажратилди.

Энергетика вазирлиги кеча Фарғона водийсида 5 сентябрь куни соат 12:00 дан 36 соат давомида Оҳангарон–Пунгон магистрал газ қувури орқали табиий газ узатиш вақтинча тўхтатилиши муносабати билан автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари (AGTKSH) фаолиятига ҳам вақтинча чеклов ўрнатилиши ҳақида хабар берган эди.

Энергетика вазирлиги топшириғига кўра, «Ўзбекнефтгаз» AJ ҳудуд аҳолисининг автобензинга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида биржа савдоларига Фарғона водийси учун 2000 тонна бензин қўйишини маълум қилди.

Бу кўрсаткич шу кунга қадар ўртача кунлик 250, 300 тоннани ташкил этарди. 2000 тонна одатий кунга нисбатан 7 карра кўп дегани.

Шунингдек, нефт базалар фаолияти 24 соатлик иш режимига ўтказилиб, автобензинни ҳудудий АЙҚШларга узлуксиз етказиб берилиши таъминланади.
11:25 / 05.09.2025

News cover

Мактаб битирувчиларининг ОТМга грантга кириши кўрсаткичи 5 баравар ошди


Ўзбекистонда 2025 йилги мактаб битирувчиларининг олий таълимга кириш имтиҳонларида максимал баллни эгаллаш кўрсаткичи 5 баробарга ошди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бу йил битирувчилар давлат грантларини эгаллашда юқори натижа қайд этди: 619 нафар мактаб битирувчилари энг юқори 189 баллни қўлга киритди. Давлат гранти квотасининг 84,2 фоизини (29 881 нафар) жорий йил битирувчилари эгаллади. Бу кўрсаткич 7,2 фоизга ошди.

Бу йил мактабни 438 869 нафар ўқувчи тамомлаган бўлиб, улардан 75 фоизи ОТМларга кириш тест синовларида қатнашди. Хусусий ва хорижий олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари эса ҳали ҳам давом этмоқда.
Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Давлат ОТМларига қабул қилинган битирувчилар сони охирги уч йилда 3,5 фоизга ошди. Бу йил мактаб битирувчиларининг 25,8 фоизи (113 176 нафари) олийгоҳларга қабул қилинди. ОТМга кириш бўйича энг юқори кўрсаткич Навоий (48,4 фоиз), Бухоро (38,2 фоиз), Жиззах (32,4 фоиз) вилоятларида қайд этилди.
Имтиҳонда олган ўртача балл кўрсаткичлари бўйича эса ҳудудлар кесимида Бухоро вилояти пешқадамлик қилди (96 балл).

Ўзбекистонда олийгоҳларга жорий йилги кириш имтиҳонларида жами 614 минг 768 нафар абитуриент қатнашган бўлиб, бу ўтган йилгига қараганда 122 мингга камдир. Тестга кирганларнинг 41,29 фоизи минимум ўтиш балли — 56,7 баллни тўплай олмаган.

10:57 / 05.09.2025

News cover

Uzbekistan Airways Гоага мавсумий авиақатновларни тикламоқда

Реклама
19:30 / 05.09.2025
“Ўтган йили аслида яратилмаган 900 минга яқин иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилган” — Ниғматилла Йўлдошев

“Ўтган йили аслида яратилмаган 900 минга яқин иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилган” — Ниғматилла Йўлдошев

Ўзбекистон
23:44 / 05.09.2025
Наманганда жорий йилда 8,7 млрд сўмлик алимент МИБ орқали ундирилди

Наманганда жорий йилда 8,7 млрд сўмлик алимент МИБ орқали ундирилди

Ўзбекистон
23:38 / 05.09.2025
News cover

Капиталбанк БМТТДнинг “Умидани чақиринг” ташаббусига қўшилди

Реклама
15:23 / 05.09.2025

Ўзбекистон

News cover

“Ўтган йили аслида яратилмаган 900 минга яқин иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилган” — Ниғматилла Йўлдошев

Бош прокурорнинг айтишича, йил давомида 12 млрд сўмлик иш ҳақлари талон-торож қилингани аниқланган. Ҳолат юзасидан қонуний чоралар кўрилган.

23:44 / 05.09.2025
News cover

Наманганда жорий йилда 8,7 млрд сўмлик алимент МИБ орқали ундирилди

23:38 / 05.09.2025
News cover

Самарқандлик йигит 10 кунда 2 марта дрифт қилгани учун жазоланди

22:25 / 05.09.2025
News cover

Ўзбекистон болаларга нисбатан зўравонликка барҳам беришга қаратилган глобал алянсга қўшилди

21:59 / 05.09.2025
News cover

Ўзбекистонда фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш тўхтатилади

21:30 / 05.09.2025

Индивидуал ёндашув ва эксклюзив материаллар

Рекламаларсиз сайт мутолааси

25 000 so‘m / ойига

Обуна сотиб олинг

Дунё

Таиланд собиқ бош вазири суд арафасида мамлакатни тарк этди

Таиланд собиқ бош вазири суд арафасида мамлакатни тарк этди

16:23 / 05.09.2025
Россия тарихда илк бор АҚШга тухум сотди

Россия тарихда илк бор АҚШга тухум сотди

16:13 / 05.09.2025
“Украинадаги ҳар қандай Ғарб қўшинлари Россия нишони бўлади” — Путин

“Украинадаги ҳар қандай Ғарб қўшинлари Россия нишони бўлади” — Путин

15:44 / 05.09.2025
АҚШ ва Тайван Аляскада махфий музокара ўтказди — FT

АҚШ ва Тайван Аляскада махфий музокара ўтказди — FT

15:39 / 05.09.2025
Мигрантлардан Россияда яшагани учун тўлов ундирилиши мумкин

Мигрантлардан Россияда яшагани учун тўлов ундирилиши мумкин

Россиялик депутатлар ишламайдиган мигрант оилалар учун пуллик яшаш тартибини жорий этишни таклиф қилди.

17:01 / 05.09.2025

Дарё+

Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

1946 йил октябрь ойи бошларида Ньюренбергда узоқ вақт давом этган жараёндан сўнг халқаро суд нацистлар Германияси ташқи ишлар вазири Иохим фон Риббентропга ўлим жазоси беради. Орадан икки ҳафта ўтгач, ҳукм ижро этилади ва дипломат қатл этилади. Уни дорга осиб ўлдиришади. Ўшанда у 53 ёшда эди

00:25 / 01.06.2025
Россия президенти бўлишга аҳд қилган генерал Лебед ўлдирилган эдими?

Россия президенти бўлишга аҳд қилган генерал Лебед ўлдирилган эдими?

20:05 / 27.05.2025
Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

00:00 / 27.05.2025
Совет фуқаро авиация саноатининг аламли мағлубияти — Париж осмонида қулаб тушган афсонавий Ту-144

Совет фуқаро авиация саноатининг аламли мағлубияти — Париж осмонида қулаб тушган афсонавий Ту-144

23:26 / 22.05.2025
Дунёдаги энг машҳур мафиячи — Ал Капоненинг аянчли тақдири

Дунёдаги энг машҳур мафиячи — Ал Капоненинг аянчли тақдири

20:00 / 21.05.2025

Жонли

Сўнги янгиликлар

“Ўтган йили аслида яратилмаган 900 минга яқин иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилган” — Ниғматилла Йўлдошев

23:44 / 05.09.2025

Наманганда жорий йилда 8,7 млрд сўмлик алимент МИБ орқали ундирилди

23:38 / 05.09.2025

Lenova буриладиган экранли ноутбукни намойиш қилди

23:10 / 05.09.2025

CAFA Nations Cup. Ўзбекистон Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, мусобақа финалига йўл олди

23:09 / 05.09.2025

Францияда 9 ёшли қиз бакалавр даражасини олиб, рекорд ўрнатди

22:55 / 05.09.2025

Машҳур теглар

ДунёЎзбекистонИқтисодиётСпортПулТехнологияФутболШоу-бизнесКиноСаёҳат

Тавсиялар

Дарё FM

00:00
70%

Дарё Шортс

Лайфстайл ва Маданият

Инглиз тилини смартфонда ўрганамиз: тил ўрганувчилар учун бепул ва фойдали иловалар

Инглиз тилини смартфонда ўрганамиз: тил ўрганувчилар учун бепул ва фойдали иловалар

Иловалардан фойдаланишда мақсад ва даражангиздан келиб чиқинг: янги бошловчиларга ўйин тарзидаги форматлар фойдали бўлса, тажрибали ўқувчиларга чуқур амалиёт ва такрорлаш учун мўлжалланган вариантлар тўғри келади.
18:58 / 05.09.2025
Аёллар рациони: овқатланиш гормонал мувозанат ва кайфиятга қандай таъсир кўрсатади?

Аёллар рациони: овқатланиш гормонал мувозанат ва кайфиятга қандай таъсир кўрсатади?

  • Овқатланиш аёлларнинг гормонал мувозанати ва руҳий ҳолатини бошқаришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Омега-3 ёғ кислоталарига бой маҳсулотлар (лосос, ёнғоқ) “бахт гормони” деб аталувчи серотонин ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради, бу эса кайфиятни кўтаради ва хавотирни пасайтиради.
17:34 / 05.09.2025
Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган Иорданияга саёҳат: мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари (фото)

Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган Иорданияга саёҳат: мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари (фото)

09:00 / 05.09.2025
Қизларга пушти, ўғил болаларга эса кўк рангдаги кийимларни кийдириш қачон ва нима сабабдан бошланган?

Қизларга пушти, ўғил болаларга эса кўк рангдаги кийимларни кийдириш қачон ва нима сабабдан бошланган?

20:30 / 04.09.2025
Дунё бўйлаб смартфонлар нархининг кескин ошиши кутилмоқда

Дунё бўйлаб смартфонлар нархининг кескин ошиши кутилмоқда

18:35 / 04.09.2025
Кузда қайси витаминларни қабул қилиш керак? Мутахассислар тавсияси

Кузда қайси витаминларни қабул қилиш керак? Мутахассислар тавсияси

16:35 / 04.09.2025

Спорт

CAFA Nations Cup. Ўзбекистон Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, мусобақа финалига йўл олди

CAFA Nations Cup. Ўзбекистон Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, мусобақа финалига йўл олди

23:09 / 05.09.2025
Расман. 2026 йил Майк Тайсон ва Флойд Мейвезер ўртасида жанг ташкил қилинади

Расман. 2026 йил Майк Тайсон ва Флойд Мейвезер ўртасида жанг ташкил қилинади

17:30 / 05.09.2025
Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган 16 та терма жамоа номи маълум бўлди

Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган 16 та терма жамоа номи маълум бўлди

16:20 / 05.09.2025
“Ньюкасл” янги харидини трансфер ойнаси ёпилишидан 30 сония олдин рўйхатдан ўтказган

“Ньюкасл” янги харидини трансфер ойнаси ёпилишидан 30 сония олдин рўйхатдан ўтказган

15:20 / 05.09.2025
Расман. Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойида Уругвай билан ўйнайди

Расман. Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойида Уругвай билан ўйнайди

14:23 / 05.09.2025

Авто

“Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

20:05 / 24.08.2025

Tesla олти ўриндиқли янги кроссоверни тақдим этди (фото)

01:30 / 21.08.2025

Аёллар учун машиналар: Қизлар севиб ҳайдайдиган 7 та автомобиль

20:30 / 20.08.2025

Чехия Европа Иттифоқида тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлатга айланиши мумкин 

03:35 / 19.08.2025

Видеолар

News cover

Путин 150 ёшгача яшаш мумкинлигига ишонади, Португалияда миллий мотам

News cover

Трамп “жаннатга кирмоқчи”, Зеленский Путин билан Москвада учрашмайди, Афғонистонда яна зилзила

News cover

Башар Асадни ҳибсга олишга ордер берилди, Украинага тинчликка эришиш шартлари қўйилди

News cover

НАТО Россия чегарасига яқинлашди, Афғонистонда зилзила оқибатида 1400 киши ҳалок бўлди

News cover

Байден АҚШ ва Исроил ўртасидаги келишмовчиликларни тан олди

Пул

Андижонда кредитини тўламаган фуқаронинг уйи аукционга чиқарилди

Андижонда кредитини тўламаган фуқаронинг уйи аукционга чиқарилди

MИБ ходимларни ундан қарзини тўлашни бир неча бор сўраган. Бироқ қарздор талабни бажармаган.
20:30 / 05.09.2025

Ўзбекистонда қайси соҳаларда коррупсия кўплиги очиқланди

17:38 / 05.09.2025

Ўзбекистонда доллар курси яна 12 500 сўмдан ошди

16:18 / 05.09.2025

Ўзбекистонда доллар уч кунлик пастлашдан кейин кўтарилди

16:12 / 04.09.2025

Шоу-бизнес

Мусиқа дунёсининг тиним билмас қироличаси — Бейонсенинг ҳаёти, фаолияти, муваффақият сирлари ва у ҳақдаги фитначилар назарияси ҳақида

Мусиқа дунёсининг тиним билмас қироличаси — Бейонсенинг ҳаёти, фаолияти, муваффақият сирлари ва у ҳақдаги фитначилар назарияси ҳақида

​2025 йилнинг 4 сентябрь куни замонамизнинг энг машҳур америкалик R and B қўшиқчиси Бейонсе 44 ёшга тўлди.

16:52 / 05.09.2025

“Қизимнинг бошини тешиб, қон олишди”. Жаҳонгир Хўжаев оталик масъулияти ва АҚШдаги бизнеси ҳақида

16:27 / 05.09.2025

“Отасининг номига лойиқ бўлмабди, деган қарғишлар эшитдим”. Марҳум Ҳожибой Тожибоевнинг қизи никоҳ оқшомидаги кўнгилсизлик ҳақида гапириб берди

12:13 / 05.09.2025

Инстаграм: Дилноз Ҳакимова ҳаётида муҳим кун, туғилган кунини нишонлаётган Лола, Шоҳруҳхон оиласида хурсандчилик

10:52 / 05.09.2025

Китоб

Ҳайратда қоласиз: дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар

Ҳайратда қоласиз: дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар

14:05 / 20.08.2025

Қаҳрамонлари каби ўзи ҳам сирли тарзда ғойиб бўлгач, эрини таниёлмаган Агата Кристи қандай қилиб энг талабгир ёзувчига айланган?

13:51 / 31.07.2025

Ақл бовар қилмас даромад келтирувчи “Гарри Поттер”: Жоан Роулинг миллиардерлик мақомини қандай қайтариб олди?

22:25 / 12.06.2025

Таълим

Инглиз тилини смартфонда ўрганамиз: тил ўрганувчилар учун бепул ва фойдали иловалар

Инглиз тилини смартфонда ўрганамиз: тил ўрганувчилар учун бепул ва фойдали иловалар

18:58 / 05.09.2025

Тошкентда ижара уй нархлари қандай?

23:54 / 04.09.2025

“Менга бунинг кераги йўқ”: болага ҳамма фанни ўрганиш зарурлигини қандай тушунтирса бўлади?

11:14 / 04.09.2025

Сайёҳат

Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган Иорданияга саёҳат: мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари (фото)

Ўзбекистонликлар визасиз бориши мумкин бўлган Иорданияга саёҳат: мамлакатнинг диққатга сазовор масканлари (фото)

09:00 / 05.09.2025

Ҳайратда қоласиз: дунёдаги энг чиройли ва бетакрор кутубхоналар

14:05 / 20.08.2025

Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди 

21:55 / 02.08.2025
  • Интернет-нашр
  • Алоқа маълумотлари
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Янгиликлар архиви

“Дарё” интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санада 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган. Матнли материалларни тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга “daryo.uz” сайтига гиперхавола мавжуд бўлган ва/ёки “Дарё” интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади.

Хато топдингизми? Ctrl+Enter ни босинг

18+ - Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин.

Электрон манзил: info@daryo.uz

© «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

Ишлаб чиқувчи: Online Service Group

Бош саҳифа

Тавсиялар

Меню

Видеолар

Дарё FM

Меню

Яхши янгиликлар:

  • Ўзбекистон
  • Марказий Осиё
  • Дунё
  • Пул
  • Маданият
  • Спорт
  • Лайфстайл

Теглар

Дарё ҳақида
  • Интернет-нашр
  • Таҳририят
  • Алоқа маълумотлари
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Янгиликлар архиви

Бизнесингизни биз билан ривожлантиринг

Дарё.уз да реклама беринг

Реклама бериш

Индивидуал ёндашув ва эксклюзив материаллар

Рекламаларсиз сайт мутолааси

Обуна бўлиш

25 000 сўм ойига

Ижтимоий тармоқлар:

Тавсиялар

Юкланмоқда...