Душанба, 2 март куни Британиянинг Акротири базасига Эрон дрони томонидан берилган зарбадан сўнг, Европанинг бир қатор давлатлари Кипр ҳаво мудофаасини кучайтириш учун ўз ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучларини сафарбар қила бошлади.

Аввалроқ Греция ва Франция томонидан берилган ҳарбий ёрдамдан сўнг, ҳафтанинг иккинчи ярмида яна учта йирик давлат ушбу миссияга қўшилишини эълон қилди. Улар Испания, Италия ва Нидерландиядир.
Греция оролга Кимон ва Псара фрегатлари ҳамда тўртта F-16 қирувчи самолётини юборган бўлса, Франция ракетага ва дроларга қарши тизимлар билан жиҳозланган Лангуэдоc фрегатини сафарбар этди.
Пайшанба, 5 март кунига келиб эса, Испания ўзининг энг замонавий ҳарбий кемаси — Альваро де Базан тоифасидаги 
Cristóbal Colón 
фрегатини Шарқий Ўрта Ер денгизига йўллашини билдирди. Болтиқ денгизида Франциянинг 
Charles de Gaulle авиачиси билан машғулотлар ўтказаётган ушбу кема келаси ҳафта Крит қирғоқларига етиб келиши кутилмоқда. 

Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто парламентдаги чиқишида мамлакати Франция, Испания ва Нидерландия ортидан Кипрга ёрдам беришини тасдиқлади.

“Европа Иттифоқи доирасида Кипрни қўллаб-қувватлаш ҳақида хабар йўллаш мантиқан тўғри қарордир”, деди Крозетто.

Кипр президенти Никос Христодулидис Италиянинг ушбу қарорини олқишлаб, Италия бош вазири Жоржа Мелонига миннатдорчилик билдирди. Нидерландия эса Франциянинг авиаташувчи гуруҳи таркибида 
HNLMS Evertsen 
фрегатини юборишга ҳозирлик кўрмоқда. 
Буюк Британия дронларга қарши мудофаани мустаҳкамлаш учун Тйпе 45 тоифасидаги 
HMS Dragon 
эсминеци ва Маrtlet ракеталари билан қуролланган иккита Wildsat вертолётини сафарбар этмоқда. Эсминец 5500 километрлик масофани босиб ўтиб, бир ҳафтадан сўнг манзилга етиб бориши кутилмоқда. 
Британия мудофаа вазири Жон Ҳили 5 март куни Кипрга келди ва ўз ҳамкасби Вассилис Палмас билан ҳаво мудофаасини янада кучайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Чегара яқинидаги шубҳали ҳаракатлар
Чоршанба, 4 март куни соат 23:00 атрофида Акротири базасида хавф сигнали чалинган ва аҳолига мобил телефонлар орқали огоҳлантириш хабарлари юборилган. Ҳукумат вакили Константинос Летимбиотиснинг сўзларига кўра, бу эҳтиёт чораси бўлиб, ҳеч қандай бевосита таҳдид аниқланмаган.
Бироқ, ўша куни Ливан ҳаво ҳудуди яқинида шубҳали объект аниқланиши ортидан Пафос базасидан Грециянинг F-16 қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилган. Бир соатлик суриштирувдан сўнг хавф ҳолати бекор қилинган.