Ўзбекистонда темир йўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат хавфсизлиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Қайд этилишича, мазкур ҳуқуқбузарлик мансабдор шахслар ва хизматчиларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бунда шу турдаги қонунбузарликни ёки у ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш ҳам мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарим белгилашга асос бўлади.

Шу билан бирга, автомобиль транспортида тегишли гувоҳнома ёнида бўлмаган ҳолда йўловчи ташиш, йўл ҳақи тарифларини ошириш, мунтазам йўналиш бўйича тасдиқланган қатнов жадвалига амал қилмаслик, тасдиқланган йўналиш схемасидан четга чиқиш БҲМнинг 3 баравари миқдорида жаримага олиб келади.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач, кучга киради.

Тошкент метрополитени орқали 2025 йилда 286,8 миллион нафар йўловчи ташилган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 6,1 фоизга ошган.

Тошкентда 23 январь куни 23:31 лар атрофида “Пушкин” бекатидан “Ҳамид Олимжон” бекати томон ҳаракатланаётган поезд йўлида ҳаракат хавфсизлигига тўсқинлик қилувчи металл буюм аниқлангани сабаб 3 дақиқа тўхтаб қолган.

Бошқа бир вазиятда пойтахт метросида бир киши сабаб вагондаги барча йўловчилар туширилган. Бунда эшикларини ёпаётган вақтда йўловчилардан бири вагонга кириш мақсадида уни очишга уринган. Натижада эшикни ҳимоя қилувчи қурилма механизми ишдан чиққан.