Италияда ХХV Қишки Олимпия ўйинлари 6 февраль куни расман старт олди. Мусобақанинг очилиш маросими илк бор бир вақтнинг ўзида тўртта шаҳарда — Милан, Кортина, Предаццо ва Ливиньода бўлиб ўтди.
Асосий шоу Милан шаҳридаги “Сан-Сиро” стадионида ташкил этилди. Маросимни “La Skala” театри балет мактаби раққослари очиб берди. Шундан сўнг саҳнада машҳур италиялик бастакорлар — Жузеппе Верди, Жьякомо Пуччини ва Жоаккино Россини образидаги санъаткорлар пайдо бўлди.
Очилиш маросимида америкалик машҳур хонанда Марайя Кери ҳам иштирок этди. У 1958 йилда яратилган машҳур италян қўшиғи — “Nel blu, dipinto di blu” (мовий осмон бағрида)ни ижро этди.
Қайд этилишича, очилиш маросими ва спортчилар парадлари тарихда илк бор бир нечта жойда ўтказилди. Бу эса спортчиларга айнан мусобақаларда қатнашадиган шаҳарларида тантаналарда иштирок этиш имконини берди.
Очилиш маросими Balich Wonder Studio компанияси томонидан ташкил этилди. Компания раҳбари Марко Балич бунгача 14 та Олимпия ўйинлари маросимини саҳналаштирган.


Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун, аввал