Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Раққоса Паризода яна бир бор амма бўлгани ҳақида сўзлаб берди. Раққосанинг укаси тўртинчи марта фарзандли бўлди.

Фото: Instagram


Таниқли актёр Жавоҳир Зокиров турк актёри Серкан Чаёғлу билан биргаликда “Меҳмет — фотиҳлар султони” сериалида суратга тушмоқда. 

Фото: Instagram


Актриса ва Инстаблогер Феруза Норматова турмуш ўртоғи билан бирга тушган сурати билан бўлишди.

Фото: Instagram


Инстаблогер Марям Тиллаева Франциянинг машҳур премиум бренди — Jacquemus кўргазмасида иштирок этди.

Фото: Instagram


Хонанда Ёрқинхўжа Умаров онаси Зоҳида Умаровага Чирчиқ шаҳрида қурилаётган янги турар жой мажмуасидан хонадон совға қилди. Зоҳида Умарова ушбу янгиликдан хабар топганида кўрсатув съёмкасида эди. Актриса Шаҳзода Муҳаммедова ҳам хонанданинг қувончига шерик бўлди


Актриса Айсанемхон Юсупова Истанбул шаҳридан мухлисларига кўриниш берди. 

Фото: Instagram

Инстаблогер Камола Орипова Таиландда дам олмоқда. У денгиз бўйида миллий либосда тушган суратини саҳифасига жойлади. 

Фото: Instagram



Бошқирдистоннинг “Ай ёла” гуруҳи “Янги Ўзбекистон юлдузлари” тақдимот маросимида чиқиш қилди.