Фильмдаги роли учун актёр ва актрисалар ташқи кўринишини тубдан ўзгартиришга ва бўяниш учун беш соатдан ҳам кўпроқ вақт сарфлашга тайёр. Қуйидаги “кекса одамлар”га айланган машҳурларни гримда таниб олиш деярли имконсиз.
Кейт Уинслетт
“Китобхон” фильмида Уинслет 20 йил қамоқ жазосини ўтаган Освенсим конслагерининг кекса назоратчиси ролини ўйнайди.
Бред Питт
Ушбу “Бенжамин Баттоннинг сирли ҳикояси” (Тhе Curiouscаsе оf Benjamin Button) фильмида қария сифатида кўриниш бериш учун Бредд Питт 5 соат пардоз столи қаршисида ўтирган.
Жонни Депп
“Қора Месса” (Black Маss) фильмида актёр 19 та қотилликни уюштириб, шу билан бирга, ФҚБга ишлайдиган Уайтри Балжер исмли қаҳрамонни гавдалантирган. Тақдири оддий кечмайдиган қаҳрамоннинг кўриниши Жоннининг асл қиёфасидан кескин фарқ қилади.
Мила Йовович
“Ёвузлик маскани” (Resident Evil)нинг сўнгги қисмида актриса 44 ёшга “қариган”. Уни бу ҳолга келтириш учун нақд 4 соат вақт сарфланган.
Гари Олдман
Актёр Френсис Форд Копполанинг “Дракула” фильмида Брем Стокернинг романидаги машҳур граф-вампир сифатида кўриниш берган.
Тилда Суинтон
“Гранд Будапешт меҳмонхонаси” (Тhe Grand Budapest Hotel) фильмида Тилда бадавлат ва ғалати кампир ролини ижро қилган.
Жим Керри
Афсонавий комик актёр “Лемони Сникет: 33 бахтсизлик” (Lemony Snickets а series оf unfortunate events)да ёвуз граф — Олаф ролини ижро қилган.
Мерил Стрип
Классик эртаклар мотиви асосида суратга олинган “Ўрмон ичида” (Into the woods) фильмида актриса ёқимсиз жодугар сифатида кўриниш берган.
Никол Кидман
“Кўл тепаси” (Тоp of the lake) детектив сериалининг иккинчи мавсумида Никол ёши ўтган қаҳрамонни гавдалантирган.
Деми Мур
Ўғрилик ҳақида ҳикоя қилувчи “Бенуқсон” (Flawless) фильмида Деми Мур оқ сочли парик кийиб, ажинлар билан кўриниш берган.
Вайнона Райдер
18 яшар Вайнона “Қайчиқўл Эдвард” (Edward scissorhands)да кекса қаҳрамонни гавдалантиришдан чўчимаган.
Жулианна Мур
Актриса фақатгина экранда қариши мумкин. “Соатлар” (Тhe hours) фильми экран юзини кўрганидан буён 17 йил вақт ўтганига қарамай, актриса тобора ёшараётгандек кўринади.
Леонардо Ди Каприо
Клинт Иствуднинг “Ж.Эдгар” сиёсий драмасида барча Леонардо Ди Каприо ва бошқа актёрлар ҳам қарийди. Гап шундаки, фильмда воқеалар 60 йил давом этади.
Ҳелена Бонем Картер
Актрисанинг собиқ турмуш ўртоғи Тим Бартоннинг фильмлари ҳақида гапирадиган бўлсак, Ҳелена уларда турли экспериментларни синаб кўрган. Шу жумладан, “Катта балиқ” фильмида ҳам.
Моника Белуччи
Турк ва Эрон ижодкорлари томонидан ишланган “Каркидонлар мавсуми” (Фасле каргадан) драмасида Моника ёши ўтиб, сочларини оқ босган қаҳрамон сифатида кўриниш берган.


Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун, аввал