Ўзбекистонга 16 ноябрь куни давлат ташрифи билан келган Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов тантанали кутиб олинди.
Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, расмий кутиб олиш маросими “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида бўлиб ўтди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр ижросида давлат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул тантанали равишда президентлар олдидан саф тортиб ўтди. Етакчилар расмий делегациялар аъзоларини қутлади.
“Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропорти — “Тошкент-Шарқий” аэропорти бўлиб, номи расман “Тошкент-Ҳумо” деб ўзгартирилди. 14 ноябрда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев янги аэропортнинг биринчи меҳмони бўлди.
Расмий кутиб олиш маросимидан лавҳалар
Фото: Президент матбуот хизмати
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 17 ноябрь куни бўлиб ўтади. Олий даражадаги музокаралар давомида Ўзбекистон—Туркманистон стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.
Давлат раҳбарлари Шовот—Тошовуз чегараолди савдо зонасининг очилиш маросимида иштирок этиши режа қилинган.
.jpg)

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун, аввал