Саудия Арабистонининг Риёд шаҳри мезбонлик қилаётган VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг давом этмоқда. 12 ноябрь, чоршанба куни ўзбекистонлик спортчилар делегацияси 5 та олтин ва 5 та бронза медални қўлга киритди.
Сув спортлари бўйича 400 метрга эркин усулда сузишда Илья Сибирцев, 100 метрга баттерфлай усулда Элдор Усмонов ғолиб бўлиб, олтин медалларни қўлга киритди. Шунингдек, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 4х100 метрга эркин усулда сузишда бронза медали билан тақдирланди.
Оғир атлетикада Акбар Жўраев 110 кг вазн тоифасида 3 та олтин медаллни қўлга киритди: даст кўтаришда 193 кг, силтаб кўтаришда 227 кг ва иккикурашда жами 420 кг. Шарофиддин Амриддинов эса учинчи ўринни эгаллаб, бронза медали билан тақдирланди. Қолаверса, қизлар ўртасидаги оғир атлетика мусобақаларида Турсуной Жабборова (+86 кг) учта бронза медалл билан тақдирланди.
Ўзбекистон делегацияси 12 ноябрь, чоршанба куни қўлга киритган медаллар рўйхати:
Олтин:
- Акбар Жўраев (оғир атлетика, даст кўтариш, -110 кг)
- Акбар Жўраев (оғир атлетика, силтаб кўтариш, -110 кг)
- Акбар Жўраев (оғир атлетика, икки кураш, -110 кг)
- Илья Сибирсев (400 мерга эркин сузиш)
- Элдор Усмонов (100 мерга баттерфляй сузиш)
Бронза:
- Турсуной Жабборова (оғир атлетика, даст кўтариш, +86 кг)
- Турсуной Жабборова (оғир атлетика, силтаб кўтариш, +86 кг)
- Турсуной Жабборова (оғир атлетика, икки кураш, +86 кг)
- Шарофиддин Амриддинов (оғир атлетика, даст кўтариш, +110 кг)
- 4х100 метрга эркин сузиш, эркаклар
Ушбу натижалардан сўнг Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 15 та олтин, 17 та кумуш ва 14 та бронза медалл билан иккинчи ўринда турибди. Туркия 51 та олтин, 24 та кумуш ва 16 та бронза медалл билан этакчилик қилса, Миср 10 та олтин, 6 та кумуш ва 11 та бронза билан учинчи ўринда қайд этилди.
13 ноябрь куни гандбол баҳсларида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Қозоғистонга қарши илк учрашувни ўтказади, муайтай бўйича эса Азиза Маъмурова ва Севара Дилмуродова ярим финалга чиқиш учун рақобат қилади.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун, аввал