Андижонда 2 киши ноқонуний тамаки маҳсулотларини олиб кетаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар қилди.
Андижон туманида олдиндан кузатувга олинган 2 нафар шахс бошқарувидаги енгил автотранспорт воситалари тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилган.
Текширув натижасида автомашиналардан бирида 21 дона ва иккинчисида эса 9 дона қоғоз қутиларда жами 15 минг қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Хорижда ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонга ноқонуний йўллар билан келтирилган мазкур сигаретларнинг дастлабки қиймати 300 миллион сўмни ташкил қилган. Улар вақтинча сақловга олинди. Ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси 35 фоиздан 18 фоизга, тамаки маҳсулотларида эса 19,6 фоиздан 9 фоизга пасайгани хабар қилинганди.
Бундан ташқари, давлат бюджетига ноқонуний тамаки айланмаси 8 ойда 325 миллиард сўм зарар етказган. Бунда сигареталар ноқонуний муомаласи улуши 9,4 фоизни ташкил этган.
.jpg)

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун, аввал