Тошкент
bank logo
USD :
12 178,85 сўм
EUR :
14 053,18 сўм
RUB :
146,54 сўм
Ўзбекча
  • Ўзбекистон
    • Тошкент ш.
    • Қорақалпоғистон
    • Aндижон
    • Фарғона
    • Наманган
    • Самарқанд
    • Бухоро
    • Хоразм
    • Сурхондарё
    • Қашқадарё
    • Жиззах
    • Сирдарё
    • Тошкент вилояти
    • Навоий
    • Об-ҳаво
    • Меҳридарё
    • Бошқалар
  • Марказий Осиё
    • Қирғизистон
    • Қозоғистон
    • Туркманистон
    • Тожикистон
    • Афғонистон
  • Дунё
  • Пул
  • Маданият
    • Кино
    • Китоб
    • Мусиқа
    • Шоу-бизнес
      • Фарзанд
      • Гўзаллик
      • Карьера
      • Маслаҳатлар
      • Мода
      • Рецептлар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
  • Спорт
    • Футбол
    • UFC
    • Бокс
  • Лайфстайл
    • Аёллар саҳифаси
    • Технологиялар
    • Авто
    • Қўзиқорин
    • Саёҳат
    • Саломатлик
    • Таълим
      • Абитуриент
      • Инглиз тилини ўрганамиз!

Кузда авж оладиган касалликлар: Улардан қандай ҳимояланиш мумкин? 

  • Саломатлик
20:35 / 13.09.2023
11667
Telegram
Facebook
VKontakte
Copy link
Кузда авж оладиган касалликлар: Улардан қандай ҳимояланиш мумкин? 

Ёмғирли кунлар, қуёшсиз осмон, совуқ хоналар – олдинда эса узундан узун қиш. Куз фаслида нафақат руҳиятда тушкунлик пайдо бўлади, балки организм ҳам касалланишга мойил бўлиб қолади. Лекин бунинг олдини олиш чоралари бор, масалан, D витамин даражасини назорат қилиш керак, турли нарсалардан завқланиш ҳамда сайр қилиш мавсум касаллигидан сақланишга ёрдам беради.

Фото: Yandex

Тушкунлик ва дилхунлик туйғуси

Кузги ғамгинлик бошландими? Кайфият яхши эмасми? Қувват, фикрлар барчаси тушкунлик ортидан нолга тушдими? Буларнинг ҳаммаси D витамин етишмовчилиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Мутахассислар фикрига кўра, тадқиқотларнинг бирида организмнинг D витамин даражаси паст бўлган одамлар етарлича қуёш нурига тўйинганларга нисбатан тушкунликка тушиш эҳтимоли 10 баравар кўп эканлиги аниқланди.

Ортиқча вазн

Қуёш нурлари танада зарур бўлган озуқавий азот оксидини ишлаб чиқаришга ёрдам беради, бу модда алмашинуви жараёнини узликсиз ишлашига ёрдам беради ва ортиқча овқатланишнинг олдини олади. Тадқиқот натижаларига кўра, ултрабинафша нурлар таъсирида вазн ортиб боришини секинлаштириш ва қандли диабетнинг олдини олиш мумкинлиги маълум бўлди.

Саратон ва юрак касалликлари хавфининг ортиши

Уй шароитида қанча кўп вақт ўтказилса, кўкрак бези, простата бези саратони, юрак-қон томир касалликларига чалиниш хавфи шунчалик юқори бўлади. Масалан, Гарвард жамоат саломатлиги мактаби томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижасида қуёш нурлари етишмаслиги туфайли D витамини кам бўлган одамларда юрак хасталиги икки баравар юқори бўлиши тасдиқланди. Олдини олиш учун эса кунига камида 15 дақиқа пиёда юриш, қуёш нури етарли бўлмаса-да, D витаминига бой маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия этилади.

Суяк оғриғи

Артрозни эслатувчи суяк ва мушаклар оғриғи қуёш нури ва D витамин етишмаслиги туфайли пайдо бўлиши мумкин. Чунки  қуёш нури коллаген ва калсийни тўғри тақсимлаш учун зарур. Шу сабабли куз ва қишда, қуёшсиз кунларда қариялар суяк ёки мушакларда қаттиқ оғриқ сезади.

Уйқунинг бетартиблиги

Агар кун давомида қуёш нури керагича қабул қилинмаса, кечаси ухлаш қийинроқ кечади. Шунингдек, кўп вақтни сунъий ёруғлик остида ёки компьютерда ишлаш ритмларни жиддий равишда бузиши ва уйқусизлик ривожланишига олиб келиши мумкин.

Терлашнинг кўпайиши

Маълумки, куз фасли жуда кўп терлашга сабаб бўладиган иссиқ мавсум эмас. Аммо D витамини етишмовчилиги, айниқса, бошнинг кучли терлашига олиб келади. Бу ҳолат тана ҳарорати нормал ва стресс бўлмаган пайтда ҳам юз беради. Шунинг учун ҳам терлаш аломати тез-тез кузатилаётган бўлса, D витамин билан боғлиқ муаммони бартараф қилиш вақти келди.

Telegram
Facebook
VKontakte
Copy link
author info

Sevara Nishonova

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун, аввал

Сўнгги янгиликлар

“Жаҳон чемпиони бўламан ва кейинги сафар Абдусатторов билан ўйнайман” — Жавоҳир Синдоров

Бугун, 17:02

Ўзбекистонда доллар курси яна тушди

Бугун, 16:31

Жавоҳир Синдоров “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди

Бугун, 16:25

“Одамлар мени комик актриса деб биларди, лекин ичим тўла дард эди”. Марҳум актриса Доно Бобохоновани хотирлаб

Бугун, 16:25

Мьянмада собиқ президент ва 4300 дан ортиқ маҳбус афв этилди

Бугун, 15:59

“Манчестер Юнайтед” Маркус Рэшфорд бўйича “Барселона”га ультиматум қўйди

Бугун, 15:48

YouTube’да Shorts видеоларни бутунлай ўчириб қўйиш функцияси пайдо бўлди

Бугун, 15:25

Аргентина футбол ассоциацияси Месси ва ўзига нисбатан қўйилган фирибгарлик айбловини рад этди

Бугун, 14:50

Тавсиялар

  • Махфийлик сиёсати
  • Интернет-нашр
  • Алоқа маълумотлари
  • Фойдаланиш шартлари
  • Янгиликлар архиви
  • Реклама

“Дарё” интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санада 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган. Матнли материалларни тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга “daryo.uz” сайтига гиперхавола мавжуд бўлган ва/ёки “Дарё” интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади.

Хато топдингизми? Ctrl+Enter ни босинг

18+ - Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин.

Электрон манзил: info@simple.uz

appStoregoogleStore

© «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

Ишлаб чиқувчи: Online Service Group

Бош саҳифа

Тасма

Меню

Видеолар

Дарё FM

Меню

Яхши янгиликлар:

  • Ўзбекистон
  • Марказий Осиё
  • Дунё
  • Пул
  • Маданият
  • Спорт
  • Лайфстайл

Теглар

Дарё ҳақида
  • Махфийлик сиёсати
  • Интернет-нашр
  • Таҳририят
  • Алоқа маълумотлари
  • Фойдаланиш шартлари
  • Янгиликлар архиви

Бизнесингизни биз билан ривожлантиринг

Дарё.уз да реклама беринг

Реклама бериш

Индивидуал ёндашув ва эксклюзив материаллар

Рекламаларсиз сайт мутолааси

Обуна бўлиш

25 000 сўм ойига

Ижтимоий тармоқлар: