АҚШ президенти Дональд Трамп Эронни «биринчи рақамли террорчи давлат» деб атади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Foto: “RIA Novosti” /> Фото: «РИА Новости»

«Эрон мамлакатимизни мутлақо ҳурмат қилмайди. У биринчи рақамли террорчи давлат. Маблағларини қуролланишга сарфламоқда», — дея таъкидлади Трамп 5 февраль, якшанба куни Fox News телекомпаниясига берган интервьюсида. АҚШ етакчиси Теҳронга нисбатан санкциялар нуқтаи назаридан муносабатда бўлишни ваъда қилди. «Биз буни амалга оширишни бошладик», — деди Трамп. Эслатиб ўтамиз, АҚШ Теҳрон томонидан баллистик ракеталар дастури ишлаб чиқилгани туфайли Эронга нисбатан санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.