Бразилиянинг Акри штатида футзал бўйича чемпионат ярим финалида спортчи қизлардан бири ҳиссиётларини тийиб тура олмади ва ерда ётган рақибининг бошига тепиб юборди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Skrinshot: youtube.com Скриншот: youtube.com

Олган зарбасидан сўнг футболчи қиз касалхонага ётқизилди ва бутун тун бўйи шифокорлар назорати остида бўлди. Нашр таъкидлашича, жабрланувчи футболчининг жамоаси ўз рақибини 8:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.