Саудия Арабистони қўшинлари исёнчи хусийлар билан март ойида бошланган можародан бери биринчи марта Шимолий Яман чегарасини кесиб ўтди. Бу ҳақда «Eurointegration.com.ua» хабар беради.

Foto: golosislama.com Фото: golosislama.com

Al Jazeera телекомпанияси намойиш этаётган видеолавҳаларда аскарларнинг Саудия Арабистонининг Жизан вилояти жанубидаги тоғли ҳудудда жойлашаётганлиги акс этган. Ар-Риёдда қўшинларнинг қўшни давлат ҳудудига бостириб киришини вақтинчалик деб аташмоқда.