News cover

Бразилияда 13 ёшли ўсмир мактабда отишма уюштирди (видео)

Бразилияда 13 ёшли ўсмир мактабда отишма содир этиб, икки нафар ходимни ўлдирди. Бу ҳақда France 24 хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 5 май куни Акри штатининг Рио Бранко шаҳрида содир бўлган. Бола мактабга кириб, директор хонасига олиб борувчи йўлакда бир неча марта ўқ узган. Ҳужумдан сўнг у полицияга таслим бўлган. Ҳужум оқибатида икки киши, жумладан, 11 ёшли қиз оёғидан яраланган. 



Бола отишмада 380 калибрли тўппончадан фойдаланган, қуролга эгалик қилган ўгай отаси ҳам ҳибсга олинган. Полиция болага ёрдам берганликда гумонланган ўқувчиларни ҳам аниқлаган.

Мактабга туташ меҳмонхона қабулхонаси ходими Эдуардо Родригес Кавалканте баъзи ўқувчилар мактабни меҳмонхонадан ажратиб турувчи девордан сакрашга уринганини айтди.

“Деворнинг баландлиги олти метр, ундан фақат бир киши сакраб ўтиб, шу ерда, меҳмонхонада яшириниб олди. Қолган одамлар қочишга уриниб, мактаб томида қолиб кетди”, деди 19 ёшли қабулхона ходими.

У ўқ овозлари ва кўплаб қичқириқларни эшитганини айтди. Маҳаллий ОАВ томонидан эълон қилинган суратларда замбилда аёл эвакуация қилинаётгани, мактаб ташқарисида одамлар йиғлаётгани ва бир-бирини қучоқлаётгани акс этган.


“Ушбу фожиа муносабати билан давлат ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига, Сан Хосе институти мактаби жамоасига ва ушбу воқеадан жабр кўрган барча таълим ходимларига чуқур ҳамдардлик билдиради”, дейилади штат ҳукумати хабарида.

Штатдаги барча мактабларда дарслар уч кунга тўхтатилган, ўқувчи ҳамда ўқитувчиларга ёрдам бериш учун психологик кўмак гуруҳлари сафарбар этилган.

Сўнгги йилларда Бразилияда таълим муассасаларига ҳужумлар кескин кўпайди.

  • 2025 йил сентябрь ойида Сеара штатидаги мактабда икки ўсмир отиб ўлдирилган, яна уч нафари яраланган эди.
  • 2023 йил октябрь ойида Сан Паулу шаҳридаги мактабда содир бўлган отишмада 17 ёшли ўқувчи ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди.
  • Ўша йилнинг апрель ойида 25 ёшли йигит жанубий Санта Катарина штатидаги болалар боғчасига кириб, болта билан 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган тўрт болани ўлдирди.

Бугун, 13:15

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: