Global Hunger Index 2024 йил учун халқаро миқёсдаги очлик индексини эълон қилди. Ўзбекистон рейтингда 5 дан паст балл билан 22-ўринни эгаллади.
Жорий йилги рейтингда 127 та давлат иштирок этган. Рейтингда якуний балл қанчалик паст бўлса, мамлакатда тўйиб овқатланмайдиган фуқаролар сони шунчалик кам бўлади. Тадқиқот тўртта мезон: 5 ёшгача бўлган болаларнинг озиб кетиш ҳолатлари, бўйи ўсишдан тўхташи, ўлими ва аҳолининг тўйиб овқатланмаслиги инобатга олинади.
Рейтингда 5 баллдан кам тўплаган 22 та давлат етакчилик қилди. Улар қаторида Ўзбекистон ҳам бор. Тадқиқот муаллифларига кўра, Ўзбекистонда 5 ёшгача бўлган болаларнинг 6,5 фоизи тўйиб овқатланмаслик туфайли бўй ўсишидан орқада қолмоқда, 5 ёшгача бўлган болаларнинг 2,4 фоизи озғин, 1,3 фоизи эса беш ёшга тўлгунча вафот этмоқда.
Марказий Осиёнинг қолган республикалари қуйидаги ўринларни эгаллади:
- Қозоғистон – 5,3 балл 25-ўрин;
- Қирғизистон – 6,8 балл 36-ўрин;
- Туркманистон – 9,5 балл 50-ўрин;
- Тожикистон – 13,7 балл 65-ўрин.
Ушбу мамлакатларнинг деярли барчаси очарчилик даражаси “паст” бўлганлар қаторида, фақат Тожикистон “ўртача” тоифада.
Изоҳ (0)