• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши 2025 йилдан 5,5 фоизгача секинлашади – S&P

    S&P Global Ratings агентлиги Ўзбекистоннинг узоқ муддатли суверен кредит рейтингини яна BB- (барқарор кутилма) даражада тасдиқлади.

    Фото: “Дарё” / Муҳсинбек Иброҳимбеков

    Агентлик экспертлари мамлакат иқтисодиётини модернизация қилиш давом этаётганини ва ҳукуматнинг бюджет тақчиллигини камайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида қайд этиб ўтди. Хусусан, ҳукумат энергия субсидияларини камайтириш ва 2027 йилга бориб соҳада таннарх даражасига эришиш мақсадида электр ва газ тарифларини босқичма-босқич қайта кўриб чиқмоқда.

    Субсидиялар харажатларининг камайиши ва олтин нархининг юқори бўлиши келгуси уч йил ичида бюджет тақчиллигини ЯИМнинг 5 фоиздан 3,5 фоизигача пасайишига ёрдам беради. Фискал сиёсат, шунингдек, пул ўтказмалари оқими иқтисодий ўсишни барқарор бўлишини таъминлайди.

    Бироқ, молиялаштиришга бўлган эҳтиёж давлатнинг қарз юкининг пастроқ бўлса-да, ортишига олиб келади. Бундан ташқари, жорий операциялар ҳисоби дефицити 2024 йилдан 2027 йилгача 6,8 фоиз атрофида юқори даражада сақланиб қолиши прогноз қилинмоқда (2023 йилда 7,7 фоиз бўлган).

    Иқтисодий ўсиш суръати сентябрь охирида 6,6 фоизни ташкил этди, бу аввалги уч йилдаги ўртача кўрсаткичга (6,8 фоиз) тўғри келади. S&P Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотдаги инвестиция улуши (34 фоиз) бўйича етакчи давлатлар қаторидан жой олганини инобатга олиб, ўсиш суръатлари давом этишини прогноз қилмоқда. Бироқ ўсиш суръати 2025 йилдан бошлаб 5,5 фоизгача секинлашиши кутилмоқда.

    “Ўзбекистон — 2030” стратегияси доирасида инвестициялар биринчи навбатда энергетика, транспорт, телекоммуникация тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ва туризмга йўналтирилмоқда. Шунингдек, энергия истеъмолидаги улушини 40 фоизга ошириш режалаштирилган “яшил” энергияга ҳам алоҳида аҳамият берилади. Бу борадаги аксарият лойиҳалар давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда.

    Давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва ЖСТга аъзо бўлиш инвестицион фаоллик ўсишининг қўшимча омилларига айланиши мумкин. Шу билан бирга, иш ҳақи оширилиши, пул ўтказмалари оқими, солиқ имтиёзлари ва бошқа давлат имтиёзлари юқори энергия тарифлари ва қарз ставкаларига қарамай истеъмолни сақлашга ёрдам беради.

    Шу билан бирга, аҳоли жон бошига ЯИМ нисбатан пастлигича қолмоқда — жорий йил якунида у 2900 АҚШ долларини ташкил қилиши кутилмоқда.

    S&P Global Ratings’га кўра, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ундан кейинги йилларда қуйидагича бўлиши кутилмоқда:

    • 2025 йилда — 3 100 доллар;
    • 2026 йилда — 3 300 доллар;
    • 2027 йилда — 3 500 доллар.

    Аҳоли таркибида ёшлар улушининг кўплиги ўсиш учун имкониятлар яраца-да, бандлик муаммолари қийинчилик туғдириши мумкин.

    Прогнозларига кўра, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси умумий аҳоли сонига нисбатан:

    • 2024 йилда — 6,5 фоиз;
    • 2025 йилда — 6,4 фоиз;
    • 2026 йилда — 6,2 фоиз;
    • 2027 йилда — 6 фоиз бўлиши кутилмоқда.

    Жорий йилда пул ўтказмаларининг 78 фоизи Россиядан келиб тушган, шу билан бирга Германия, Польша ва Жанубий Корея каби бошқа давлатлардан пул ўтказмалари улуши ортган.

    Ғарб санкциялари ва ўтган йили “Газпром” билан газ етказиб бериш бўйича шартнома имзолангани туфайли Россия билан товар айирбошлаш тўққиз ойда 26 фоизга ошган. Шу билан бирга, Ўзбекистон иккиламчи санкциялар хавфи остида қолмоқда, бу Россия билан ишлайдиган бир неча компанияларга таъсир этишга улгурди.

    Кредит рейтинги аслида нима?

    Кредит рейтинги – бу бир рақам ичига киритилган турли кўрсаткичлар тўплами бўлиб, у мамлакатнинг муайян ҳудудидаги вазиятни тавсифлашга мўлжалланган. Рейтинг мамлакат иқтисодиётида содир бўлаётган воқеаларни кўрсатувчи ўзига хос барометрдир. Сармоядорлар мамлакатга сармоя киритиш ёки киритмаслик тўғрисида қарор қабул қилишда кўплаб омилларга, жумладан, ушбу рейтингларга ҳам эътибор беради.

    S&P’нинг рейтинг шкаласи “ААА” дан “D”гача бўлиб, “ААА” энг юқори баҳони англаца, “D” эса давлат ўзининг молиявий мажбуриятларини бажара олмаслигини (дефолт) билдиради. Шкалага қўшимча равишда “АА”дан “ССС”гача бўлган рейтинглар олдида + ёки – белгилари ҳам ишлатилади.

    S&P Global Ratings Қозоғистоннинг кредит рейтингини барқарор прогноз билан БББ даражасида тасдиқлаганди.

    04.12.2024, 21:30   Изоҳ (0)   11691
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #суверен кредит рейтинги#СRatings

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон S&P Global Ratings кредит рейтинги прогнозида «барқарор»дан «салбий»га ўзгарди

    06.06.2020, 10:14

    S&P Ўзбекистон рейтинг прогнозини «салбий» деб баҳолади

    08.12.2020, 01:45

    Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи 2020 йилнинг 10 ойида 18 фоизга ўсди

    11.12.2020, 22:45

    Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 30 млрд долларга яқинлашди

    17.12.2020, 15:49

    Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи бир йилда 5,4 млрд долларга ошди

    27.02.2021, 13:13

    S&P Ўзбекистон рейтингини «BB-» даражасида сақлаб қолди, бироқ прогнозни оширди

    05.06.2021, 17:25

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ ўз тарихида илк бор «Барқарор» прогнози билан «BB-» халқаро кредит рейтингига эга бўлди

    22.10.2021, 11:20

    «Ўзбекнефтгаз»: Инвестицион жозибадорлик оширилиб, дунёнинг йирик молия институтлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди

    18.01.2022, 19:30

    Fitch Россия суверен кредит рейтингини бекор қилди. Бу нимани англатади?

    28.03.2022, 20:09

    S&P томонидан Ўзбекистон суверен кредит рейтинги барқарор даражада тасдиқланди

    06.06.2022, 17:30

    «Ўзбекнефтгаз»: Лондон фонд биржаси делегацияси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди

    08.06.2022, 21:20

    Шри-Ланкада дефолт: қандай қилиб ўзгармас ҳокимият мамлакатни бу аҳволга туширгани, унинг оқибатлари, ҳозирги вазияти ва кейинги тақдири ҳақида умумий таҳлил

    14.07.2022, 23:09

    «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини барқарор сақлаб келмоқда

    26.08.2022, 16:30

    Қозоғистон рейтинги барқарордан салбийга туширилди

    05.09.2022, 16:08

    Fitch Ratings томонидан Ўзбекистон кредит рейтинги барқарор даражада тасдиқланди

    10.09.2022, 17:10

    «Ўзбекнефтгаз»: Fitch Rating халқаро кредит рейтингини «барқарор» башорати билан «BB-» даражасида тасдиқлади

    24.09.2022, 16:45

    Россиядан пул ўтказмалари натижаси: халқаро агентлик Ўзбекистон иқтисодий ўсиш прогнозларини яхшилади

    06.12.2022, 22:52

    UzAuto Motors АЖ халқаро кредит рейтингини оширди

    14.12.2022, 12:00

    “Ўзмиллийбанк” АЖ кредит рейтинги даражаси ошди

    27.01.2023, 12:37

    Fitch Ratings томонидан Ўзбекистон кредит рейтинги барқарор даражада тасдиқланди

    06.03.2023, 22:40

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ мустақил кредит рейтингини бир поғонага кўтарди

    10.08.2023, 21:00

    Fitch Ўзбекистонда энергия тарифларининг режали оширилиши олдидан иқтисодий ислоҳотларда эришилган айрим ютуқларни сарҳисоб қилди

    20.12.2023, 12:09

    “Ўзбекнефтгаз” халқаро рейтинг агентлиги билан 195 минг долларлик шартнома тузди

    17.03.2024, 11:06

    Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги TBC Bank Uzbekistan'га “BB-” рейтингини берди, прогноз — “барқарор”

    07.06.2024, 18:00

    Fitch Ratings Ўзбекистоннинг кредит рейтингини барқарор даражада тасдиқлади

    24.08.2024, 14:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Солиқ қўмитаси фуқаролар электрон почталарига солиқ қарзи ҳақидаги хатни фирибгарлар юбораётганидан огоҳлантирди  

    Ўзбекистон | 15 май, 10:06

    Курскдаги ҳужумда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 15 май, 09:59

    Мбаппе “Реал” тарихига кирди

    Спорт | 15 май, 09:47

    Фожиали башоратга айланган маржон: Миср маликасининг ҳаётини вайрон қилган тақинчоқ ҳақида

    Маданият | 15 май, 09:46

    Ўзбекистонда Миллий сут маҳсулотлари платформаси ишга туширилади

    Ўзбекистон | 15 май, 09:07

    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади

    Реклама | 15 май, 09:00

    “ЦСКА” “Зенит”дан устун келиб, Россия Кубоги суперфиналига йўл олди. Файзуллаев захирадан тушди (видео)

    Спорт | 15 май, 08:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.