Икки йиллик турмуш ва деярли бир йиллик алоҳида ҳаётдан сўнг Бен Аффлек ва Женнифер Лопес узил-кесил хайрлашди, аммо улар Беверли-Хиллздаги биргаликда харид қилинган уйини ҳали ҳам сота олмади.

Daily Mail нашрининг манбаларга таяниб хабар беришича, 52 ёшли актёр Лопес билан турмуш қургани ҳақидаги охирги эслатмадан қутулиш учун жиддий молиявий йўқотишларга тайёрлигини билдирди.
“Бен ва Жей Ло аллақачон Беверли-Хиллздаги уй нархини ўзлари тўлаганидан 8 миллион долларга арзонлаштирган, аммо Бен учун бу арзимаган нарса”, дейди инсайдер. — У шунчаки ўзини Женнифер билан боғлаб турган сўнгги ипни узиш учун бу уйни тезроқ сотишларини хоҳлаяпти.
Жуфтлик майдони 3,5 минг квадрат метр бўлган уйни 2023 йилнинг май ойида 60,8 миллион долларга сотиб олган. Cрествиэw Манор номи билан танилган уйда 12 та ётоқхона, 24 та ювиниш хонаси, меҳмонлар учун пентхаус, қўриқчилар уйи, ходимлар уйи, 12 та автомобиль учун гараж, спорт зали, бар, бокс ринги, баскетбол ва пиклбол майдонлари ҳамда 80 та машина учун тўхташ жойи мавжуд.

Манбаларга кўра, уй сотиб олиш дастлаб эр-хотин ўртасида низо келтириб чиқарган. Аввалроқ People журнали кўчмас мулкни сотиб олиш Беннинг ташаббуси бўлгани, Женнифер эса “романтик, европача услуб”ни афзал кўргани ҳақида ёзган эди.
“Уй жанжаллар манбаига айланди, чунки Бен дастлаб бунча пул сарфлашни истамаган”, дея таъкидлайди Daily Mail манбаси. Муносабатлар узилгач (ажрим ҳужжатларида эр-хотин 2024 йил 26 апрелда ажрашгани кўрсатилган), улар уйни 65 миллион долларга сотишга уринган, аммо муваффақиятсизликка учраган. 2024 йил июль ойида уй 68 миллион доллар эвазига очиқ савдога қўйилди, бироқ ню жерсилик потенциал харидор билан 64 миллион долларлик битим ҳам барбод бўлди.
Ҳозир нарх 60 миллионгача туширилган, яъни бошланғич қийматидан 8 миллионга паст, бу таъмирлашга сарфланган маблағларни ҳисобга олган ҳолда тахминан 855 минг доллар зарар дегани. Шунга қарамай, Аффлек, манбага кўра, ҳаётининг бу босқичини тезроқ якунлаш учун янада кўпроқ йўқотишга тайёр: “У шунчаки харидор топилишига умид қилади ва бир неча миллион йўқотишга ачинмайди. Унинг никоҳи ва ажралиши аллақачон унга миллионларга тушган, демак, яна бир неча миллион — бу арзимас нарса. Озодлик учун арзимаган нарх”, дейилади манбада.

Ажримдан сўнг собиқ эр-хотиннинг ҳар бири ҳаётининг янги бобини бошлади. Аффлек Лос Анжелесдан болаларига яқинроқ уйни сотиб олди. Лопес 2024 йил февраль ойида Ҳидден Ҳиллсдаги отхона, кинотеатр ва шахсий спорт зали бўлган ҳашаматли мулкни 21 миллион долларга харид қилди.
Изоҳ (0)