Хитой ҳаво кемалари Япониянинг Минамитори ороли ҳудудига 370 километр кириб боргани айтилмоқда. Хитой денгиз кучларининг кенгайиб бораётгани Токиода хавотир уйғотган. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

“Ляонинл ташувчиси 2 та ракета эсминеци ва таъминот кемаси ҳамроҳлигида 7 июнь куни кечқурун Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасига кирди. Биз денгизда ва ҳавода огоҳлантириш ва кузатув вазифаларни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз”, деди Япония мудофаа вазирлиги.
Вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёшимаса Хаяши ҳукумат расмий норозилик билдиргани ёки билдирмаганини айтмаган. Фақатгина “Хитой томонига тегишли хабарни етказилгани” очиқланган.
Минамитори Япония архипелагининг энг шарқий нуқтаси бўлиб, нодир металларнинг йирик кони ҳисобланади. 2024 йили Nippon жамғармаси ва Токио университети мутахассислари орол яқинидаги денгиз тубида 200 миллион тоннага яқин марганес мавжудлигини аниқлаган.
Токиодан тахминан 1 900 км жануби-шарқда жойлашган Минамиторида тинч аҳоли яшамайди, аммо у ерда метеорология агентлиги, ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари ва қирғоқ қўриқлаш хизматининг оз сонли ходимлари фаолият юритади.
Хитойнинг бу ҳаракати Токио ва Вашингтонда кучли хавотир уйғотган. Икки мамлакат Сенкакус ороли устида узоқ вақтдан бери зиддиятда. Орол Шарқий Хитой денгизида жойлашган ва Япония томонидан бошқарилади. Аммо унга Хитой ҳам даъво қилмоқда.
Изоҳ (0)