• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Индонезияда вулқон отилиши туфайли минглаб одамлар эвакуация қилинди

    Индонезиянинг Флорес оролидаги тўрт мингдан ортиқ қишлоқ аҳолиси Левотоби Лаки-Лаки вулқони отилиши сабабли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.

    Фото: AP Photo

    Маълум қилинишича, вулқон отилиши оқибатида баландлиги 8 минг метрдан ортиқ бўлган кул устуни кўтарилган. Атрофдаги қишлоқлар кул билан қопланган. Оқибатда Бали аэропорти бир нечта халқаро рейсларни бекор қилди.

    Индонезия геология агентлиги маълумотларига кўра, вулқон уч марта - 20 март куни кечқурун ва 21 март куни икки марта отилган. Охирги отилишда вулқон кратеридан қалин кулранг булутлар кўтарилаётгани кузатилган.

    Вулқондан деярли 800 километр узоқликда жойлашган Индонезиянинг машҳур сайёҳлик ороли Бали билан Австралия ўртасидаги бир нечта рейслар авиакомпаниялар томонидан бекор қилинди. 21 март куни эрталаб еттита рейс бекор қилинди: уларнинг олтитаси Jetstar авиакомпаниясининг Австралияга ва биттаси Аir Asia авиакомпаниясининг Куала-Лумпур йўналишидаги рейслардир.

    Расмийлар вулқон отилиш хавфи даражасини энг юқори даражага кўтарди ва вулқон атрофида радиуси 7-8 километр бўлган хавфли зонани белгилади. Индонезия табиий офатларга қарши кураш агентлиги 21 март куни маҳаллий ҳукумат 14 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилгани ва вазиятни назорат қилаётганини маълум қилди.

    Жами 4700 нафар аҳоли эвакуация қилинган. Маҳаллий аҳолининг хабар беришича, плантацияда ишлаётган одамлар кулдан куйган. Аҳоли яқин кунларда ҳушёр бўлиши кераклиги, кучли ёмғирлар вулқон кўчкиларига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.

    Маълумот учун, ҳудудида 130 га яқин фаол вулқон мавжуд бўлган Индонезия Тинч океани олов ҳалқасида жойлашган бўлиб, бу Ер юзидаги энг геологик фаол зона ҳисобланади.

    21 март, 23:10   Изоҳ (0)   1659
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #индонезия#вулқон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сувости дунёсининг ажабтовур жониворлари — суратларда

    05.10.2020, 14:44

    Видео: Индонезиядаги Левотоло вулқонининг уйғониши

    29.11.2020, 21:50

    Олиб ташланган сўнгги ҳайкал, жуни ўзидан оғир қўчқор, конкидаги полициячилар. 25 февраль суратлари

    25.02.2021, 23:57

    «Мустақиллик»даги қурилиш, ифторлик қилаётган рўзадорлар, тобутда ётган тирик аёл. 14 апрель суратлари

    14.04.2021, 23:58

    Фото: Хавф билан бирга завқни туйиш имконини берувчи темир йўл йўналишлари

    19.07.2021, 21:55

    Ўзбекистондаги Trailblazer лақабли ҳўкиз, ўрмон ёнғинларида етим қолган айиқча, афғонларга қурол ўқталаётган АҚШ ҳарбийси. Ҳафта суратлари

    21.08.2021, 23:54

    Ҳукумат томонидан маймунларга ажратилган маблағ, Венеция кўчаларида сузиб юрган «Нуҳ скрипкаси», Қуръон ўрганаётган кобуллик болалар. 20 сентябрь суратлари

    20.09.2021, 23:55

    Ногиронлар аравачасида баскетбол ўйнаётган амалдорлар, ҳарбий хунтага қарши суданликлар, вулқон яқинида сайр қилаётган одам. 27 октябрь суратлари

    27.10.2021, 23:54

    Индонезияда Семеру вулқони уйғонди. Одамлар вулқон кулидан узоқроққа кетишга уринмоқда (видео)

    05.12.2021, 08:29

    Соҳилга чиқиб қолган кема, бутунлай қуриб қолган кўл, гўзаллик танловида қатнашаётган ит. 6 декабрь суратлари

    06.12.2021, 23:55

    Ява оролида вулқон отилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 34 нафарга етди

    07.12.2021, 18:35

    Индонезия пойтахти кўчирилади. Янги пойтахт Нусантара номини олади

    18.01.2022, 11:43

    Сув тошқинлари ва аҳолининг кўчирилиши: Индонезия пойтахти нима учун бошқа оролга кўчирилмоқда?

    20.01.2022, 07:46

    Индонезияда Семеру вулқони отилди, хавфнинг максимал даражаси эълон қилинди (видео)

    04.12.2022, 14:01

    Индонезияда вулқон отилиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

    05.12.2023, 18:30

    Янги йил муносабати билан Шавкат Мирзиёевга Испания қироли ва Ҳиндистон бош вазиридан қутловлар келди

    3 январ, 16:30

    Индонезия БРИКСга тўлақонли аъзо бўлди

    7 январ, 09:25

    Тошкентдаги мактаб ўқувчиларида сил аниқланди: бу қанчалик хавфли?

    25 январ, 20:09

    Трамп доллардан воз кечган давлатларга қандай чоралар кўришини айтди

    31 январ, 08:53

    Дронлардан тортиб сунъий идрок ва фазо лойиҳаларига қадар: Эрдўғоннинг куёви Байроқдор қандай қилиб технологиялар соҳасига импулс бермоқда?

    5 феврал, 16:41

    U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияни мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

    16 феврал, 18:26

    “Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни ЖСТга олиб кирмоқда” — Азизбек Ўрунов

    20 феврал, 13:12

    Индонезия шарқида 5,6 магнитудали зилзила содир бўлди

    1 март, 16:10

    U-20 Осиё Кубоги. Муҳаммадали Ўринбоев мусобақа тўпурари бўлди 

    1 март, 23:10

    Havas Holding Покистон компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади

    4 март, 09:00

    Қайси шаҳарларда рўза энг узоқ ва энг қисқа давом этади?

    4 март, 13:15

    2050 йилга келиб дунё бўйлаб ортиқча вазн эпидемияси кучайиши кутилмоқда

    4 март, 14:30

    “Дарё”да муҳокама қилинган мавзу: Temu’нинг блокланишига асосий сабаб нима?

    4 март, 18:08

    Тошкент амалий фанлар университети халқаро илмий-амалий ҳамкорликни ривожлантиришда давом этмоқда

    14 март, 19:30

    Индонезияда ҳарбийларнинг ваколатларини кенгайтирувчи қонун лойиҳасига қарши оммавий намойишлар бошланди

    20 март, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.