Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига туташ ҳудудларидаги иссиқхоналар фаолияти 11 февраль куни тунги вақтда ўрганилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2025/02/12/2025-02-12 21.37.38-c0ueU95s.jpg)
Бунда 70 нафар ходимдан иборат 6 та ишчи гуруҳ тузилиб, Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларидаги 40 дан ортиқ иссиқхона фаолияти кўздан кечирилди. Ўрганиш давомида айрим иссиқхоналар атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётганлиги, филтр ўрнатилмаганлиги ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.
Натижада 26 та иссиқхонага огоҳлантириш берилди ва 2 та иссиқхона эгасига белгиланган талабларни бажармаганлиги юзасидан маъмурий жарима жазоси қўлланилди.
![](/static/2025/02/12/2025-02-12 21.37.42-EtwR92kA.jpg)
Жорий куз-қиш мавсумида жами 630 та иссиқхонада ўрганиш тадбирлари олиб борилди. Иссиқхоналарнинг 396 таси фаолият юритаётганлиги ва 234 таси (Зангиота туманида 77 та, Қибрай туманида 12 та, Тошкент туманида 24 та, Юнусобод туманида 108 та, М.Улуғбек туманида 1 та, Яшнабод туманида 9 та, Бектемир туманида 3 та) мавсумий бўлганлиги, яъни қозонхонаси йўқлиги сабабли иш фаолиятида эмаслиги аниқланди.
![](/static/2025/02/12/2025-02-12 21.37.46-_IvyA5Gr.jpg)
Иссиқхонада дудбурондан фойдаланиш қоидаларини бузган жами 58 та иссиқхона эгаларига маъмурий жарималар қўлланилди. Яна 103 тасининг фаолияти тўхтатилди.
Аввалроқ Тошкент вилоятида иситишда резина шиналардан фойдаланган 8 та иссиқхона жаримага тортилган эди.
Газ ўғирлаётган иссиқхоналар
Изоҳ (0)