Франциялик ярим ҳимоячиси Пол Погба футболчилик фаолиятини давом эттириш бўйича таклифлар ҳақида гапирар экан, Россияни тилга олди.
“Мен ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Ўзимга вақт ажратиш имконим бўлди. Жисмоний ҳолатим менинг руҳий ҳолатим билан боғлиқ эди. Ўтган воқеалар мен учун қийин кечди. Ҳа, таклифлар бор, лекин мени биласиз. Яхши вариантлар ҳам бор, баъзилари умуман қизиқ эмас. Масалан, Россияга ўхшаган давлатлардан таклифлар… бу менинг мақсадим эмас”, дея Погбанинг сўзларини ФоотМерcато нашри.
2024 йил март ойида Россиянинг медиа клубларидан бири Погбани ўз жамоасига таклиф қилганди.
Маълумот учун, Пол Погба тақиқланган моддалар қабул қилгани учун тўрт йилга дисквалификация қилинган эди, аммо Спорт арбитраж суди (CAS) бу муддатни 18 ойгача қисқартирди. Футболчи январь ойидан бошлаб машғулотларга қайтиши мумкин.
Изоҳ (0)