Associated Press агентлигининг хабар беришича, АҚШда “Ҳелен” тўфони қурбонлари сони 200 нафарга етди. Аввалроқ 117 қурбон ҳақида хабар берилган эди.
Қутқарувчилар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини истисно этмаяпти, чунки кўп одамлар ҳали ҳам бедарак йўқолганлар рўйхатида қолмоқда.
Табиий офат Шимолий Каролина, Жоржия, Жанубий Каролина, Флорида, Теннесси ва Виржиния штатларига зарар етказди.
3 октябрь, пайшанба куни эрталаб АҚШда 1 миллионга яқин одам электрсиз қолган. Уларнинг аксарияти Жанубий ва Шимолий Каролина аҳолиси.
Тўфон электр узатиш линиялари ва у билан боғлиқ инфратузилмани жиддий шикастлади. Штат бўйлаб аксар йўллар ёпиқлигича қолмоқда, бу эса қутқарувчиларнинг жабрланган ҳудудларга етиб бориши ва ёрдам кўрсатишини қийинлаштиради.
АҚШнинг табиий офатларга қарши курашиш миллий маркази маълумотларига кўра, “Ҳелен” ҳозирда кучини йўқотди ва тропик бўронга айланди.
Изоҳ (0)