• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Таълим соҳасидаги лойиҳалар офиси ҳузурида Миллий малака тизимини ривожлантириш институти фаолияти йўлга қўйилади

    Президент Шавкат Мирзиёев 24 сентябрь куни касбий таълимни ривожлантириш ва миллий малака тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жорий йил 5 февраль куни ижтимоий соҳалар бўйича бўлиб ўтган видоселектор йиғилишида масъуллар олдига шу борада вазифа қўйилган эди. Ўтган вақт мобайнида тизимнинг самарадорлиги танқидий ўрганилиб, қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

    Ҳозирги кунда профессионал таълим тизими уч турдаги муассасалар: 333 та касб-ҳунар мактаби, 227 та техникум ва 112 та коллеждан иборат. Улар табақалашганлиги ва дастурлари ўртасида узвийлик бўлмагани сабабли мавжуд қувватлардан унумли фойдаланилмаяпти.

    Шу боис мазкур 3 турдаги муассасалар негизида техникумлар тармоғини ривожлантириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, 600 та техникум ташкил этилади. Мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган 71 та муассаса биноси мактабларга айлантирилиб, 42 мингта янги ўқувчи ўрни яратилади.

    Бундан ташқари, илгари коллежлар турли вазирлик ва идораларга қарашли эди. Энди бу тизимда бошқарув, ташкилий ва методик жиҳатдан ягона давлат сиёсати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан юритилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Замон талабларига тез мослашиши учун техникумларнинг академик мустақиллигини кенгайтириш мўлжалланмоқда. Ўқиш муддатлари ва давомийлигини касб мураккаблиги ва ўқувчининг таълим даражасига қараб белгиланиши кўзда тутилмоқда.

    Техникумларда таълим сифати ва жозибадорлигини ошириш мақсадида халқаро таълим дастурлари йўлга қўйилади. Дастлаб, тажриба тариқасида, 14 та техникумда Англиянинг BТEC дастури жорий этилади. Битирувчиларга 70 та давлатда тан олинадиган диплом берилади ҳамда 200 дан ортиқ хорижий университетларга кириш имкони яратилади. Натижага қараб, бу тажриба босқичма-босқич бошқа техникумларга ҳам татбиқ этилиши мумкин.

    Қабул жараёнини иш берувчилар талаби асосида шакллантириш ҳам муҳим. Шу мақсадда электрон платформа яратилиб, унга барча вазирлик ва тармоқлар уланади. Техникумларнинг таълим дастурлари саноат тармоқлари, тадбиркорлар бирлашмалари, йирик иш берувчилар ва уюшмалар билан келишилганидан сўнг амалиётга киритилади.

    Тақдимотда Миллий малака тизимини ислоҳ қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Сўнгги йилларда бу борада муайян ишлар қилинди. Лекин вазифалар ундан-да кўп. Мингдан зиёд ишчи касбларнинг стандартлари ишлаб чиқилмаган. Айрим касблар бўйича квалификациялар халқаро талабларга мос келмайди.

    Шу боис энди Касбий малака ва билимларни ривожлантириш республика кенгашига бош вазир раислик қилади. Унинг таркибида 24 та янги тармоқ кенгашлари тузилади.

    Шунингдек, Таълим соҳасидаги лойиҳалар офиси ҳузурида Миллий малака тизимини ривожлантириш институти фаолияти йўлга қўйилади. Институт ривожланган давлатлар тажрибаси асосида Миллий малака рамкасини янги таҳрирда қабул қилади. Лавозим ва касблар классификатори қайта кўриб чиқилади, 100 га яқин замонавий касблар киритилиб, ҳозир амалиётда бўлмаганлари чиқариб ташланади.

    Давлат раҳбари техникумларни жиҳозлар ва иш қуроллари билан таъминлаш, замон талабларига мос ишчи-мутахассислар тайёрлаш, бунинг учун амалиётга кенг ўрин бериш юзасидан ўз фикрларини билдирди

    24.09.2024, 21:40   Изоҳ (1)   6982
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. ergashevadildora929@gmail.com / 24.09.2024, 21:47

      Assalomu allaykum shu janob Prezdentimjzni qabullariga qanday kirsam boladi shu haqida malumot bersayzlar agar iloji bolsa

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коллеж-техникум ва олийгоҳларни иш берувчилар билан узвий боғлайдиган тизим яратилади

    05.02.2024, 12:55

    Ўзбекистонда ёз мавсумида мактаб, техникум, олийгоҳ, истироҳат боғларида меҳнат ярмаркалари ўтказилади

    28.06.2024, 17:37

    Камбағал оилалар фарзандларини боғча, мактаб, техникум ва олийгоҳларда сифатли таълим олишини ташкил қилиш Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди

    11.09.2024, 18:59

    Наманган ва Сурхондарёда молиявий пирамида тарғиботига йўл қўйган мактаб директори ва боғча мудираси ишдан бўшатилди 

    24.09.2024, 21:00

    Қорақалпоғистонда овоз кучайтиргичларга яширилган 18 килодан ортиқ гиёҳванд модда мусодара қилинди 

    24.09.2024, 20:40

    Наманганда трейдерлик билан шуғулланиши айтиб, ўзганинг 22 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди

    24.09.2024, 20:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тахтда олиб юрилган мурда: “Муҳташам юз йил”да султон Сулаймоннинг ўлими ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат тушириб қолдирилган 

    Кино | 22 август, 20:49

    АҚШ разведкасида Россия бўйича ишловчи 36 нафар ходим махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 22 август, 20:40

    “Боққа тушган ўғрини қоровул ушлаб олиб қулоғидан тортади-ю, худди шундай қочган-да” — Улуғбек Қосимов Денов ҳокими ўринбосари ҳақида

    Ўзбекистон | 22 август, 20:30

    Ҳакерлар Эроннинг ўнлаб нефть танкерлари тизимларини ишдан чиқарди

    Дунё | 22 август, 20:20

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    Дунё | 22 август, 20:08

    Турк сериалларида ёшидаги катта фарққа қарамай томошабинлар меҳрини қозонган 7 жуфтлик

    Кино | 22 август, 19:55

    Мирзиёев, Бердимуҳамедов ва Алиев учрашуви: транспорт, энергетика ва савдо соҳасида келишувга эришилди

    Ўзбекистон | 22 август, 19:46

    Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларга дарз кетиши мумкин

    Дунё | 22 август, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.