• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Шоу-бизнес

    Хоакин Феникс, Киллиан Mёрфи ва фильмдаги образи учун кўплаб қийинчиликларни бошдан кечирган актёрлар

    Актёрлик ташқаридан осон кўринса-да, ушбу касб ҳам кўплаб қурбонликларни талаб этади. Биринчи навбатда унинг вазифаси ўз қаҳрамонининг характерини чуқур ўрганиш ва томошабинларга ишончли тарзда етказишдир. Бунинг учун актёрлар баъзан ўз саломатлиги ва қадриятларини қурбон қилишга ҳамда жиддий таваккал қилишига тўғри келади.

    Киллиан Mёрфи — “Оппенгеймер”

    Фото: Europa Plus

    Бирор рол учун парҳез қилиш балки сиз учун янгилик эмасдир, аммо Киллиан Mёрфи амал қилган ўта қаттиқ парҳезга кўпчилик дош бера олмайди. Актёрнинг ҳамкасби Эмили Блантнинг айтишича, кундузи Киллиан фақат бир нечта бодом ейиши ва сув ичиши мумкин эди. Буларнинг бари актёрнинг қаҳрамон характери ва ташқи кўринишига максимал ўхшаш бўлиши учун қилинган.

    Мен фильм қаҳрамони учун ўта озғин кўринишим кераклиги сабабли қаттиқ парҳез тутганман. Шундай вақтлар ўзингиз билан рақобатлашишга мажбурсиз, аммо мен қилган ишни ҳеч кимга тавсия этмайман, дейди Mёрфи.

    Орландо Блум — “Чандиқ”

    Фото: Europa Plus

    Орландо Блум ҳам карьераси давомида худди шунга ўхшаш вазиятга дуч келган. Бундай тавсия диетолог томонидан берилган эди:

    Мен сёмка вақтида жуда оч қолишга мажбур эдим. Сўнгги уч ҳафта давомида Лондонда суратга олиш бошланишидан аввал биз фақат тунец балиғи ва бодринг истеъмол қилганмиз, дейди актёр.

    Умумий ҳисобда Блум 24 килограмм вазнни йўқотди. Шунингдек, бундай парҳездан кейин унинг соғлиғида муаммолар пайдо бўлди.

    Хоакин Феникс — “Joker: икки киши телбалиги”

    Фото: Europa Plus

    “Joker” афсонавий роли учун актёр 25 килограмм вазн ташлашига тўғри келган. Бироқ фильмнинг ортидан келган муваффақиятлар юқоридаги фидокорликка арзийди. “Joker”нинг иккинчи қисмида эса Хоакин диета тутиши шарт эмасди, аммо кўпроқ жисмоний машқлар қилишга мажбур эди:

    Бу сафар мен учун қийинроқ бўлди, чунки биз кўп рақсларни машқ қилар эдик. “Joker: икки киши телбалиги” фильми мен учун қийинроқ бўлди. Аммо энг асосийси, соғлиқ учун хавфсизроқ эди, дейди актёр.

    Леди Гага — “Joker: икки киши телбалиги”

    Фото: Kinocheck.com

    Феникснинг ҳамкасби ҳам ўзига яраша қурбонликлар қилишига тўғри келди. Ҳарли Квинн образига мослашиш учун хонандага суратга олиш пайтидан ташқари ҳам фильм қаҳрамони исми билан мурожаат қилинган. Чунки Леди Гага ўзининг Стефани исмига жавоб бермаган ва ўз ролига жиддий киришиб кетган.

    Ҳью Жекман — “Дедпул ва Росомаха”

    Фото: Europa Plus

    Ҳью Жекман ҳам ҳамкасблари каби “Дедпул ва Росомаха” фильмидаги образи учун қийинчиликларга дуч келди. Актёр етарли вазн орттириш учун кўпроқ овқатланиши ва спорт билан шуғулланиши керак эди. Бир қарашда бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқдек туюлади, аммо актёрнинг ўзи интервьюда шундай деди:

    Мен Росомаха образини гавдалантириш учун жуда кўп овқатланишим керак эди. Бироқ мен табиатан озғин инсонман. Шу сабабли ролга тайёргарликнинг энг қийин қисми мен учун вазн орттириш бўлган, дейди Ҳью Жекман.

    Ричард Гедд — “Кийик боласи”

    Фото: Europa Plus

    Ричард Гедд “Кийик боласи”нинг нафақат сценарий муаллифи, балки сериалнинг бош қаҳрамони ҳам эди. Бир вақтнинг ўзида икки муҳим ишни бажариш актёрга осон бўлмаган:

    Суратга олиш майдонига машинада кетаётган пайт тирбандлик ёки бирор воқеа сабабли ишга кечикишга умид қилардим. Чунки ишни бошлашдан аввал хаёлларимни бир жойга қўйишга вақтим бўлар ва фикрларимни тартибга келтирар эдим, дейди Гедд.
    20.09.2024, 14:57   Изоҳ (0)   3954
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Битта фильмда суратга тушиб, 100 млн доллардан кўпроқ пул ишлаган Голливуд актёрлари

    11.09.2024, 15:57

    “Музлик даври” давом этмоқда: Disney франшизанинг олтинчи қисми устида иш бошлади

    14.09.2024, 10:29

    Ҳиндистонлик режиссёр “Калмар ўйини” фильмини плагиатда айблаб, Netflix’ни судга берди

    16.09.2024, 11:40

    Леонардо Ди Каприо, Люк Бессон ва сайёрадаги экологик вазиятни яхшилашга ўз ҳиссасини қўшаётган машҳурлар

    20.09.2024, 13:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида камида 160 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 август, 20:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.