“Манчестер Сити” Премьер Лигадан четлатилган тақдирда, миллий кубоклардан ҳам четлатилиши мумкин.
Февралда Англия Премьер Лигаси (АПЛ) клубни 2009—10-мавсумидан 2017—18-мавсумигача бўлган даврда клубнинг даромадлари ҳақида нотўғри маълумот беришда, мураббий ва ўйинчиларга бўлган мукофотлар ҳақида тўлиқ бўлмаган маълумот тақдим этишда ва УЕФА ва Лига томонидан молиявий қоидаларни бузишда айблади. Тергов тўрт йил давом этди. Кейинроқ мустақил комиссия “Манчестер Сити” томонидан 115 та қоидабузарлик бўйича текширув бошлади.
Агар “шаҳарликлар” айбдор деб топилса, жазолардан бири клубнинг лигадан тушиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
The Telegraph нашрининг ёзишича, АПЛдан четлатилиш “Манчестер Сити”ни Англия Кубоги ва Англия Лига Кубогидан ҳам четлатилишига олиб келиши мумкин.
Шунингдек, Чемпионлар Лигаси ва Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатидаги иштирокига ҳам таъсир ўтказиши мумкин. Бироқ нашр бу ҳақида ҳеч қандай далил келтирмаган.
Изоҳ (0)